UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Алькараз фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" финалида ўйнайди 0 10:20Лионель Месси: "Реал" – дунёдаги энг кучли клуб!" 0 09:59Сув спорт турлари бўйича 2025 йилги Жаҳон чемпионати манзили ва санаси эълон қилинди 0 09:38"Uzchess Cup" турнирининг 2-турига оида барча маълумотлар битта хабарда 0 09:17UFC 304 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 08:56Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади 0 08:35"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов иштирокида янги мавсум учун асосий либосини намойиш этди + ФОТО 0 08:14Разамбек Жамалов — Олимпиада, Бекзод Абдураҳмонов ва бошқа мавзуларда гапирди 0 07:53Нурсултон Рўзибоев UFC'даги кейинги жангини қайси ойда ўтказишини айтди 0 07:32Қозоғистон дзюдо федерацияси Париж Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 07:12"Қизил фурия"нинг Евро-2024 учун якуний қайдномаси аниқ! 0 21:30Барча жанглар ўз кучида! UFC Луисвилл турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида иштирок этди 0 20:57Разамбек Жамалов Будапешт турнири ғолибига айланди! Бекзод Абдураҳмонов эса... 1 19:50Майк Тайсон ва Жейк Пол жангининг янги санаси эълон қилинди + ПОСТЕР 0 19:32Мавлуд Тифиевнинг реванш жангни биринчи раунддаёқ якунланди 0

11 май 21:57
Янгиликлар

Дзюдо

Болтабоевнинг олтини бизни Astana Barysy Grand Slam`да нечанчи ўринга олиб чиқди? (ФОТОГАЛЕРЕЯ+ЖАДВАЛ)

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи Barysy Grand Slam 2024 мусобақасида дунёнинг 5 қитъаси 87 давлатидан жами 455 нафар (238 эркак, 217 аёл) дзюдочи иштирок этмоқда. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам бор. 

Бугун ўрта вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилди ва унда 5 нафар дзюдочимиз медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли очколар учун татамига чиқишди. Улардан биргина Шарофиддин Болтабоев шоҳсупага кўтарилди. -81 кг вазндаги дзюдочимиз финалда германиялик Тимо Кавелиусни вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди. Қорақалпоғистонлик дзюдочимиз олтин медаль билан бирга Олимпиада йўлидаги қимматли 1000 рейтинг очкосини ҳам қўлга киритди.   

Бугунги кун қаҳрамони финалга қадар германиялик Доминик Рассел, словениялик Геркович, нейтрал байроқ остида курашган асли россиялик Олимпиада чемпиони Ҳасан Халмурзаев ҳамда япониялик Саторо Фуживарани мағлубиятга учратганди. Шарофиддиннинг олтин медали эвазига Ўзбекистон терма жамоаси 87 давлат орасида 4-ўринга кўтарилиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг