UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0

08 фев 15:23
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Бу қизиқ! Майк Тайсон Муҳаммад Али учун қасос олган жанг ёхуд жаҳон энг кучли Тайсонни кўрган кечани эслаймиз!

Теглар :  Майк Тайсон
Бундан 36 йил олдин Атлантик Ситида бокс бўйича оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жанг бўлиб ўтган эди.

Ўша тўқнашувда барча камарлар соҳиби бўлмиш 21 ёшли Майк Тайсон собиқ жаҳон чемпиони Ларри Холмс билан учрашганди. Ушбу баҳс Темир Майк учун оддий титул ҳимояси учун жанг эмасди, балки приципиал кураш эди. Тайсон учун бу дуел ҳақидаги ҳикоя 8 йил аввал бошланган. 1980 йилда Ларри Холмс WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлиб, ўз камарини афсонавий Муҳаммад Алидан ҳимоя қилди. Икки йиллик танаффусдан кейин Али 38 ёшида рингга яна қайтди. Бу вақтда афсонавий жангчи қаттиқ касал эди. Аввалроқ Муҳаммад Али Холмсга қарши спарринг ўтказади, аммо Али кўплаб зарбалар қабул қилиб олгани боис 10-раундда жанг тўхтатилади. 

Буларнинг барчасини 14 ёшли Майк томоша қилади. У учун The Greatest кумир бўлмаса, ҳам Тайсонни илҳомлантирган боксчи саналарди ва табиий равишда бу воқелик уни қаттиқ хафа қилди. «У Муҳаммад Алини урди, мен ёиғладим. Кейин ўзимга ундан қасос олишим шарт эканлигини уқтирдим», дея эслайди собиқ жаҳон чемпиони. Темир Майкнинг мураббийи, Али билан яхши муносабатда бўлган Кус Д’Амато ҳам бу ҳолатдан ғазабланди. Жангнинг эртасига Д’Амато Муҳаммадга қўнғироқ қилиб, оддий боксчи уни бу аҳволга солгани учун жазоланишини айтиб ўтади. Худди шу суҳбатда Кус жаҳон чемпиони бўладиган 14 ёшли спортчини тайёрлаётганини ва у The Greatest учун ўч олишини таъкидлайди. 

Тайсон бу ваъдани бажаришни йиллар давомида кутди. Д’Амато Майк Тайсон ва Ларри Холмс ўртасидаги жангни кўришга улгурмай, вафот этди, лекин у Али ҳамда устозига берилган ваъдани унутмаганди. Қизиғи шундаки, тарих яна такрорланди, яъни Холмс ҳам Муҳаммад каби Майкка қарши жангдан икки йил олдин фаолиятини якунлаганини эълон қилиб, кейинроқ рингга қайтганини маълум қилди ҳамда 38 ёшида қаҳрамонимизга қарши баҳс олиб борди. Анча вақт жанг қилганига қарамай, Ларри ёш рақиби билан ҳеч қандай қийинчиликсиз жанг қилиб, уни биринчи бўлиб таслим этишини айтади. 21 ёшли америкалик бунга муносабат билдирмади, аммо Тайсоннинг рингдаги кўзларидан рақибини нафақат мағлуб этиш, балки йўқ қилишга аҳд қилганини англаш қийин эмас эди. Албатта, залда меҳмон сифатида таклиф этилган Муҳаммад Али ҳам ўтирарди. Унинг жанг олдидан рингга чиқиши ҳис-туйғуларни янада оширди. Али Холмс билан саломлашиб, Майкнинг олдига борди ва унга: «Буни уддала», деди. 

Бокс олами бундай ғайратли Тайсонни ҳали кўрмаганди. Майк бу каби иштиёқи билан чемпионлик жангига ҳам бормаган эди. У йиллар давомида барча юкни ўз зиммасига олиб, Ларрини «ер тишлатиш»га қарор қилди. Баҳснинг илк сониялариданоқ Холмс қандай вазиятга тушиб қолганини ҳис қилмади ва омон қолишга ҳаракат қилди. Темир Майк ўзининг доимий услубида майатниклар орқали унга яқинлашди ҳамда рақибига бир неча комбинациялар орқали зарбалар берди. Ларри уни зарба билан ушлаб туришга уруниб, ринг бўйлаб айланиб юрди. Ёш Тайсон ҳар бир муштига ўзгача куч бағишлаб, босимни давом эттирди. Илк раунднинг ўзида «қария» Холмс ушбу тўқнашувда ғолиб бўлмас олмаслигини англаб етганди, шу боис ягона тактика, қочиб юришни ишга солди.  

Аммо ушбу тактика ҳам муваффақият келтирмади. Тўртинчи раундда америкалик ўнг қўл орқали тўғридан йўналтирилган зарба эвазига рақибини полга ағнатди, бу якуннинг бошланиши эди. У катта қийинчилик билан ўрнидан туриб, жангни давом эттирди. «Кўзи қонга тўлган» Тайсон Ларрига бир неча зарбалар йўллаб, яна нокдаун қилди. У бу сафар ҳам ўрнидан турди, лекин бундай қилмагани яхшироқ эди. Майк собиқ чемпионни урушдан тўхтамади, лекин Холмс бу муштларга умуман жавоб қайтармасди. Охири қаҳрамонимиз ҳал қилувчи зарбаси билан уни «ер тишлатди», энди унинг жойидан қўзғалишга умуман кучи қолмаганди. Бир неча йил олдинги афсонавий чемпион рингда шунчаки йўқ қилинди. Темир Майк барча ваъдаларининг устидан чиқди. Шу тариқа Майк Тайсон Ларри Холмсни нокаутга учратган илк боксчига айланди. «Мен қайси нокаут билан фахрланаман? Ларри Холмс билан жангдаги нокаут», деганди собиқ боксчи интервьюларининг бирида.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг