UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26Зверев - "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи финалчиси! 0 12:05Ислам Махачев давлат мукофоти билан тақдирланди + ФОТО 0 11:44Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга қарши майдонга тушади 0 11:23Сергей Ковалёв Мадримов - Кроуфорд жангида ким фаворит эканини айтди 0 11:02Мосвар Евлоев - Алжамэйн Стерлинг жанги ўтказилмайди 0 10:41Алькараз фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" финалида ўйнайди 0 10:20Лионель Месси: "Реал" – дунёдаги энг кучли клуб!" 0 09:59Сув спорт турлари бўйича 2025 йилги Жаҳон чемпионати манзили ва санаси эълон қилинди 0 09:38"Uzchess Cup" турнирининг 2-турига оида барча маълумотлар битта хабарда 0 09:17UFC 304 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 08:56Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади 0 08:35"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов иштирокида янги мавсум учун асосий либосини намойиш этди + ФОТО 0 08:14Разамбек Жамалов — Олимпиада, Бекзод Абдураҳмонов ва бошқа мавзуларда гапирди 0 07:53Нурсултон Рўзибоев UFC'даги кейинги жангини қайси ойда ўтказишини айтди 0 07:32Қозоғистон дзюдо федерацияси Париж Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0

17 сен 12:23
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун Бекзод Абдураҳмонов, Ғуломжон Абдуллаев ва Рустам Шодиев ЖЧ медаллари учун гиламга чиқади

Кеча Сербия пойтахти Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди.

Кеча жаҳон чемпионатининг илк куни курашган эркин курашчиларимиздан Жавраил Шапиев бронза медали ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси учун гиламга чиқиш имкониятини қўлга киритди. -86 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз 1/16 финалда польшалик Себастьян Йезирзански (4-1), 1/8 финалда туркиялик Осман Госен (11-0), 1/4 финалда япониялик Ҳаято Ишигурони мағлубиятга (15-5) учратди. Ярим финалда эса эронлик Ҳассан Язданичаратига ютқазиб қўйди (0-10). Шапиевнинг бронза медали учун баҳсдаги рақиби ўтиш босқичидан сўнг аниқланади. Жавраил ғалаба қозонган тақдирда, бронза медали билан бирга Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритади.  

Бугун эркин кураш баҳсларининг иккинчи куни олимпия тоифасига кирувчи -57 ва -74 кг, ноолимпия вазни ҳисобланган -79 ҳамда -92 кг вазн тоифаларида саралаш беллашувлари ўтказилади. Бугунги баҳсларда Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов, олимпия ўйинлари иштирокчиси Ғуломжон Абдуллаев ҳамда Рустам Шодиевга мухлислик қиламиз. 


Ҳамюртларимизнинг илк босқичдаги рақиблари:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев - Гаян Эканаяке (Шри-Ланка) 

-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов - Камил Римитски (Польша) 

-92 кг: Рустам Шодиев - Михал Беилавски (Польша) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг