UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

16 апр 08:51
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун Осиё чемпионатининг сўнгги куни яна 5 юнон-рум курашчимизга мухлислик қиламиз

Шу кунларда Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳри спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Бугун қитъа чемпионатининг сўнгги куни юнон-рум кураши бўйича яна 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. Кечаги кунги беллашувларда классикларимиздан Дониёрхон Накибов (-77 кг) ва Раҳимжон Узоқов (-87 кг) бронза медалларини қўлга киритишди. Бронза медали учун гиламга чиққан Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг) ва Исломжон Раҳматов (-130 кг) рақибларига имкониятни бой беришди.  

Бугун Бишкек гиламларида Илҳом Баҳромов (-60 кг), Шермуҳаммад Шарибжонов (-67 кг), Абдулло Алиев (-72 кг), Муҳаммадқодир Расулов (-82 кг) ва Абдуқодир Жалилов (-97 кг) Осиё чемпионати медаллари учун курашишади. 

Беш кунлик беллашувлар якунига кўра ҳали спорт курашлари терма жамоамизда олтин медаль йўқ. Эркин курашчиларимиз 2 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритишган бўлса, юнон-рум курашчиларимиз кеча 2 та бронза медалини терма жамоамизга тақдим этишди. Аёллар кураши вакилалалари эса Ўзбекистонга қуруқ қўл билан қайтишди.  


Бугун курашадиган классикларимиз учун қуръа натижалари:   

-60 кг: 1/8 финал. Илҳом Баҳромов - Хёк Сонг (КХДР)/Али Аббас Албидхан (Ироқ)

-67 кг: Квалификация раунди. Шермуҳаммад Шарибжонов - Ман Гванг Сон (КХДР)

-72 кг: 1/4 финал. Абдулло Алиев - Бегмират Нобатов (Туркманистон)

-82 кг: 1/4 финал. Муҳаммадқодир Расулов - Султан Али Моҳд Ейд (Иордания)/Евгений Поливадов (Қозоғистон)

-97 кг: Квалификация раунди. Абдуқодир Жалилов - Бадамдорж Балтмунҳ (Мўғулистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг