UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0

23 мар 09:28
Янгиликлар

Тадбирлар

Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти билан ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама қилинди

Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Нежмеддин Билал Эрдоған Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов ва МОҚ раҳбарияти қарши олди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон этноспорт федерацияси раиси Ойбек Норинбоев ҳам иштирок этди. Томонлар йиғилиш давомида икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни спорт соҳаси орқали янада мустаҳкамлаш, миллий ва этноспорт турларини ривожлантириш каби истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқишди. Суҳбатда Нежмеддин Билал Эрдоған ўтган йилнинг сентябрь ойида Хивада юқори савияда ташкил этилган Халқаро этноспорт фестивали ҳақида ижобий фикр билдириб ўтди.

Ўз навбатида Адҳам Икрамов Президентимиз бошчилигида оммавий ва профессионал спорт ривожига қаратилаётган эътибор ҳақида гапириб, мартабали меҳмонни бу борада олиб борилаётган ишлар билан таништирди. Шунингдек, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Тошкент-2025 IV ёшлар Осиё ўйинлари ва унинг учун қурилаётган Олимпия шаҳарчаси ҳақида тақдимот қилди.

Н.Б.Эрдоған пойтахтимизда қад ростлаётган Олимпия шаҳарчасининг лойиҳасига юқори баҳо берди. Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг келгуси босқичларини белгилаб олишди. Ташриф якунида Ойбек Касимов Бутунжаҳон этноспорт федерацияси президентига МОҚнинг эсдалик нишонини топширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг