UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0

07 апр 11:55
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Tournament 2024. 3-турда биргина Рамешбабу зафар қучди

Теглар :  Candidates Tournament 2024
Шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожи учун даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришяпти.

Эркаклар ўртасидаги турнирда америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Учинчи турнинг учта партиясида томонлар муросага келишди. Биргина Рамешбабу Прагнанандҳа бу турда бир очколик бўлди. Ҳиндистонлик гроссмейстер қора доналарда ўйнашига қарамай, ватандоши Видит Гужратидан устун келди. 22 апрелга қадар давом этадиган ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Candidates Tournament 2024. 3-тур натижалари (Эркаклар)

Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) — Ҳикару Накамура (АҚШ, 2789) — 1/2:1/2 

Алиреза Фирузжа (Франция, 2760) — Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — 1/2:1/2

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — Ян Непомняший (FIDE, 2758) — 1/2:1/2 

Видит Гужрати (Ҳиндистон, 2727) — Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2747) — 0:1


Candidates Tournament 2024. 4-тур жуфтликлари (7 апрель):

Ҳикару Накамура (АҚШ, 2789) — Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2747) 

Ян Непомняший (FIDE, 2758) — Видит Гужрати (Ҳиндистон, 2727)

Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743)

Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) — Алиреза Фирузжа (Франция, 2760) 

Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмаяпти. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг