UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

08 апр 13:00
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Tournament 2024. 4-турда биргина Ян зафар қучди ва у янги пешқадам!

Шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожига даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришяпти. 

Эркаклар ўртасидаги турнирда америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Тўртинчи турнинг учта партиясида худди 3-турда бўлгани сингари томонлар муросага келишди. Биргина Ян Непомняший бу турда бир очколик бўлди. Турнирда FIDE байроғи остида қатнашаётган россиялик шахматчи оқ доналарда ҳиндистонлик Видит Гужратидан устун келди. Бу Видит учун кетма-кет иккинчи мағлубият бўлди. 

Ян ушбу ғалабасидан сўнг 3 очко билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олди. Кучли учликдан жой олган Каруана ва Гукеш ҳисобида 2,5 тадан очко бор. 22 апрелга қадар давом этадиган ушбу мусобақа ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Candidates Tournament 2024. 4-тур натижалари (Эркаклар)

Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) — Алиреза Фирузжа (Франция, 2760) — 1/2:1/2

Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) – Гукеш Доммараджу — (Ҳиндистон, 2743) — 1/2:1/2

Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — Видит Гужрати (Ҳиндистон, 2727) — 1:0

Хикару Накамура (АҚШ) — Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — 1/2:1/2.


Candidates Tournament 2024. 5-тур жуфтликлари:

Алиреза Фирузжа (Франция, 2760) — Ҳикару Накамура (АҚШ, 2789) 

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632)

Видит Гужрати (Ҳиндистон, 2727) — Фабиано Каруана (АҚШ, 2803)

Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2747) — Ян Непомняший (FIDE, 2758)

Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмаяпти. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг