UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0

11 апр 08:53
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Tournament 2024. 6-турдан кейин қўшҳокимлик давом этади + ФОТО

Шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожи учун даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришяпти.

Эркаклар ўртасидаги турнирда америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Худди 5-турда бўлгани сингари 6-турнинг икки партиясида томонлар муросага келишди. Қолган икки партияда шахматчиларнинг бири ғалабага эришди. Пешқадам Ян Непомняший бу турда оқ доналарда ҳаракат қилиб, америкалик Фабиано Каруана билан дурангга имзо чекди. 

Ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу ҳам бу турда муроса кўчасини танлади. У америкалик Ҳикару Накамура билан дуранг қайд этди. Бугун ўтказиладиган 7-тур олдидан Гукеш ва Непомняший 4 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. 

Эслатиб ўтамиз, 22 апрелга қадар давом этадиган ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. 


Candidates Tournament 2024. 6-тур натижалари

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — 1/2:1/2.

Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) — Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — 1:0.

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — Ниджат Абасов (Озарбайжон, 2632) — 1:0.

Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — 1/2:1/2.


Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмаяпти. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг