UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

12 апр 10:47
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Tournament 2024. Непомняший якка пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ

Шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожига даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришяпти. Эркаклар ўртасидаги турнирда америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Кеча ўтказилган 7-турнинг 3 та партиясида томонлар муросага келишди. Фақат битта партияда Алиреза Фируджа ғалаба қозонди. Франциялик шахматчи ҳиндистонлик Гукешни таслим этди. Айнан Гукешнинг мағлубияти Ян Непомняшийга қўл келди. Россиялик гроссмейстер қора доналарда америкалик Ҳикару Накамура билан муросага келди ва турнир жадвалида 4,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Фабиана Каруана, Гукеш Доммараджу ва Рамешбабу Прагнанандҳа ҳисобида 4 тадан очко бор. 

Эслатиб ўтамиз, 22 апрелга қадар давом этадиган ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. 

Candidates Tournament 2024. 7-тур натижалари

Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — 1/2:1/2

Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) — Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — 1/2:1/2

Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) — Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) — 1/2:1/2

Алиреза Фируджа (Франция, 2760) — Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) — 1:0.

7-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1. Ян Непомняший – 4,5 очко

2-4. Каруана, Гукеш, Прагнанандҳа – 4

5-6. Видит, Накамура – 3,5

7. Фируджа – 2,5

8. Абасов – 2


Candidates Tournament 2024. 8-тур жуфтликлари

Хикару Накамура (АҚШ, 2789) — Фабиано Каруана (АҚШ, 2803)

Ян Непомнящий (FIDE, 2758) — Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632)

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон, 2747) — Алиреза Фируджа (Франция, 2760)

Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) — Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) 

Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмаяпти. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг