UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0

12 апр 12:11
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Women Tournament 2024. Чин юрти вакиласи ҳамон пешқадам ФОТО + ЖАДВАЛ

Хабар берганимиздек, шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳри шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Аёл шахматчилар мусобақасида хитойликлар Лэй Тинцзе, Тань Чжунъи, ҳиндистонликлар Хампи Конеру, Рамешбабу Вайшали, украиналик Анна Музичук, болгариялик Нургюл Салимова, FIDE байроғи остида иштирок этаётган Александра Горячкина ва Катерина Лагно тож даъвогарини аниқлаб бериш учун баҳс олиб боряпти.

Еттинчи турнинг марказий учрашуви хитойлик Тань Чжунъи ҳамда унинг энг яқин таъқибчиси, FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Александра Горячкина ўртасида бўлиб ўтди ва дуранг билан якунланди. Чин юрти вакиласи 5 очко билан ҳамон турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. Еттинчи турнинг 3 партиясида дуоранг қайд этилди. Биргина хитойлик Лэй Тинцзе оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Вайшалини енгди. 

Candidates Women Tournament 2024. 7-тур натижалари

Екатерина Лагно (FIDE) — Нургюл Салимова (Болгария) — 1/2:1/2

Александра Горячкина (FIDE) — Тань Чжунъи (Хитой) — 1/2:1/2

Анна Музычук (Украина) — Хампи Конеру (Ҳиндистон) — 1/2:1/2

Лэй Тинцзе (Хитой) — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) — 1:0.


7-турдан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат:

1. Тань Чжунъи (Хитой) – 5 очко

2. Александра Горячкина (FIDE) – 4,5

3-4. Екатерина Лагно (FIDE), Лэй Тинцзе (Хитой) – 4

5. Нургюл Салимова (Болгария) – 3

6-8. Рамешбабу (Ҳиндистон), Конеру (Ҳиндистон), Музичук (Украина) – 2,5

Candidates Women Tournament 2024. 8-тур жуфтликлари

Екатерина Лагно (FIDE) — Александра Горячкина (FIDE)

Нургюл Салимова (Болгария) — Анна Музичук (Украина) 

Тань Чжунъи (Хитой) — Лэй Тинцзе (Хитой)

Хампи Конеру (Ҳиндистон) — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) 

Маълумот учун, Candidates Tournament 2024 турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 еврони ташкил этади. Умумий суммадан 500 минг доллари эркаклар, 250 минги аёллар ўртасидаги турнирга тегишли. Яъни, эркак шахматчилар мукофот пулини аёлларга қараганда икки барабар кўпроқ олишади. Эркакларда ғолиб 48 000, аёллар эса 24 000 еврони қўлга киритади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг