UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

07 апр 12:58
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Women Tournament 2024. Пешқадам илк бор очко йўқотди

Хабар берганимиздек, шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳри шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Аёл шахматчилар мусобақасида хитойликлар Лэй Тинцзе, Тань Чжунъи, ҳиндистонликлар Хампи Конеру, Рамешбабу Вайшали, украиналик Анна Музичук, болгариялик Нургюл Салимова, FIDE байроғи остида иштирок этаётган Александра Горячкина ва Катерина Лагно тож даъвогарини аниқлаб бериш учун баҳс олиб боряпти.

Дастлабки икки турда зафар қучган хитойлик Тан Чжунъи учинчи турга келиб очко йўқотди. Чин юрти вакиласи қора доналарда ҳиндистонлик жаҳон чемпиони Хампи Конеруга қарши дона суриб, дурангга рози бўлди. Шунга қарамай, у ҳамон 2,5 очко билан карвонбошиликни давом эттирмоқда. Учинчи турда биргина Рамешбабу Вайшали ғалабага эришди. Ҳиндистонлик шахматчи оқ доналарда болгариялик Нургюл Салимовадан устун келди. 


Candidates Women Tournament 2024. 3-тур натижалари

Анна Музичук (Украина) — Екатерина Лагно (Россия) — 1/2:1/2

Лэй Тинцзе (Хитой) — Александра Горячкина (Россия) — 1/2:1/2 

Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) — Нургюл Салимова (Болгария) — 1:0

Хампи Конеру (Ҳиндистон) — Тань Чжунъи (Хитой) — 1/2:1/2


Candidates Women Tournament 2024. 4-тур жуфтликлари (7 апрель): 

Екатерина Лагно (Россия) — Тань Чжунъи (Хитой) 

Нургюл Салимова (Болгария) — Хампи Конеру (Ҳиндистон)

Александра Горячкина (Россия) — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) 

Анна Музичук (Украина) — Лэй Тинцзе (Хитой)

Маълумот учун, Candidates Tournament 2024 турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 еврони ташкил этади. Умумий суммадан 500 минг доллари эркаклар, 250 минги аёллар ўртасидаги турнирга тегишли. Яъни, эркак шахматчилар мукофот пулини аёлларга қараганда икки барабар кўпроқ олишади. Эркакларда ғолиб 48 000, аёллар эса 24 000 еврони қўлга киритади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг