UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

10 апр 09:27
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Women Tournament 2024. Пешқадам ўзгармади, 4 та партиянинг барида муросаю мадора + ЖАДВАЛ

Хабар берганимиздек, шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳри шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнирига мезбонлик қилмоқда.

Аёл шахматчилар мусобақасида хитойликлар Лэй Тинцзе, Тань Чжунъи, ҳиндистонликлар Хампи Конеру, Рамешбабу Вайшали, украиналик Анна Музичук, болгариялик Нургюл Салимова, FIDE байроғи остида иштирок этаётган Александра Горячкина ва Катерина Лагно тож даъвогарини аниқлаб бериш учун баҳс олиб боряпти.

Бешинчи турда хитойлик Тан Чжунъи оқ доналарда ўйнашига қарамай, болгариялик Нургюл Салимовани енга олмади. Шунга қарамай, Чин юрти вакиласи 3,5 очко билан турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Бунга қолган партияларда ҳам дуранг натижа қайд этилгани сабаб бўлди.  

Candidates Women Tournament 2024. 5-тур натижалари

Тань Чжунъи (Хитой) — Нургюл Салимова (Болгария) — 1/2:1/2.

Хампи Конеру (Ҳиндистон) — Александра Горячкина (Россия) — 1/2:1/2.

Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) — Анна Музичук (Украина) — 1/2:1/2.

Лэй Тинцзе (Хитой) — Екатерина Лагно (Россия) — 1/2:1/2.


Маълумот учун, Candidates Tournament 2024 турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 еврони ташкил этади. Умумий суммадан 500 минг доллари эркаклар, 250 минги аёллар ўртасидаги турнирга тегишли. Яъни, эркак шахматчилар мукофот пулини аёлларга қараганда икки барабар кўпроқ олишади. Эркакларда ғолиб 48 000, аёллар эса 24 000 еврони қўлга киритади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг