UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

22 апр 10:31
Янгиликлар

Шахмат

Candidates Women Tournament 2024. Тан Чжунъи даъвогарлар турнири ғолибаси!

Хабар берганимиздек, Канаданинг Торонто шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича жаҳон тожи учун даъвогар номини аниқлаб берувчи Candidates Tournament 2024 турнири якунига етди.

Аёл шахматчилар мусобақасида ғолиба номи якунга бир тур қолганда деярли аниқ бўлиб улгурганди. Фақат бу чемпионликни расман расмийлаштириб олишди қолганди, холос. Хитойлик Тань Чжунъи сўнгги 14-турда украиналик Анна Музичук билан қора доналарда дуранг ўйнаб, якунда 9 очко билан мусобақа ғолибасига айланди. Уч нафар шахматчи - Хампи Конеру, Лэй Тинцзе ва Вайшали 7,5 тада очко жамғариб, тўртликни якунлаб беришди. 

Шу тариқа, Тань Чжунъи даъвогарлар турнири ғолибаси сифатида 2025 йилда амалдаги тож соҳиби, ватандоши Цзюй Вэньцзюнга қарши жаҳон чемпионлиги учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритди. 


Candidates Women Tournament 2024. 14-тур натижалари

Екатерина Лагно (FIDE) — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон) — 0:1

Лэй Тинцзе (Хитой) — Хампи Конеру (Ҳиндистон) — 0:1

Анна Музичук (Украина) — Тань Чжунъи (Хитой) — 1/2:1/2

Александра Горячкина (FIDE) — Нургюл Салимова (Болгария) — 1/2:1/2.


Турнир жадвалидаги якуний ҳолат:

1. Тан Чжунъи – 9 очко

2-4. Конеру, Лэй Тинцзе, Вайшали – 7,5

5. Горячкина – 7

6. Лагно – 6,5 

7-8. Музичук, Салимова – 5,5


Candidates Tournament 2024 турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 еврони ташкил қилди. Умумий суммадан 500 минг доллари эркаклар, 250 минги аёллар ўртасидаги турнирга тегишли бўлди. Эркакларда ғолиб 48 000, аёлларда эса 24 000 еврони қўлга киритди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг