UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

15 май 14:59
Янгиликлар

От Спорти

Чавандозларимиз Евросиё лигасида тенгсиз

Теглар :  От спорти
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридан яна бир хушхабар.

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда ўтган “FEI Jumping Nations Cup Eurasia League” мусобақасининг яккалик ва жамоавий йўналишларида ғалаба қозониб, Жаҳон кубогининг финал босқичларига йўл олди.

Мусобақада юртимиз шарафини Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев, шунингдек, Бекзод Қурбонов, Нуржан Туякбаев, Аъзам Толиббоев ва Хуршидбек Алимжонов ҳимоя қилишди. 

Чавандозларимиз иккинчи дастурда 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш беллашувларини жарима очколарисиз якунлашга муваффақ бўлишди. Ундан кейинги ўринларни Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия жамоалари банд этишди.

Қайд этиш жоиз, жамоавий йўналишда ўтадиган Миллатлар кубогининг финал босқичи октябрь ойида Испаниянинг Барселона шаҳрида ташкил этилади. Бу жамоамизнинг мазкур мусобақага учинчи бор йўлланма олиши. 

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистондаги босқич якунида яккалик дастуридаги Жаҳон кубогининг финалига ҳам йўлланма олди. Ушбу мусобақа 2024 йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг