UZ

Сўнгги янгиликлар

08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0

20 июн 20:45
Янгиликлар

Баскетбол

Чирчиқда стритбол бўйича "Беш ташаббус олимпиадаси" ғолиблари аниқланди

Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида стритбол бўйича республика финал беллашувлари бўлиб ўтди.

Уч кун давомида юқори савияда ташкил этилган финал босқич баҳсларида 16-21, 22-26, 27-30 ёш тоифасидаги ўғил болалар ғолиблик йўлида баҳс олиб боришди.

Ғолиб ва совриндорлар:

16-21 ёш тоифаси

1. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги "Баҳор" МФЙ жамоаси 

2. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги "Дарвент" МФЙ жамоаси 

3. Фарғона вилояти Қува туманидаги "Раста" МФЙ жамоаси 

22-26 ёш тоифаси 

1. Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги "Сарой-1" МФЙ жамоаси 

2. Фарғона вилояти Қувасой туманидаги "Боғбон" МФЙ жамоаси 

3. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги "Кирантов" МФЙ жамоаси 


27-30 ёш тоифаси

1. Қорақалпоғистон Республикаси Тахиаташ туманидаги "Обод" МФЙ жамоаси 

2. Тошкент вилояти Чиноз туманидаги "Чорвадор" МФЙ жамоаси 

3. Жиззах вилояти Ғаллаорол шаҳридаги "Самарқанд" МФЙ жамоаси

Беллашувлар якунлангач, ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Кучли учликдан жой олган жамоаларга диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. 

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Дилдора Раҳимова, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Муқимжон Арзикулов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Султонбеков, Тошкент вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Равшан Гафуров иштирок этди.

Таъкидлаш лозим, ушбу финал босқичида ғолиб бўлган жамоаларнинг маҳаллаларига Универсал спорт майдончаси, иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган жамоаларнинг маҳаллаларига эса «Workout» ва «Streetball» майдонларини ўзида жамлаган болалар спорт майдончалари барпо этилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг