UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

15 июл 19:13
Янгиликлар

Волейбол

Чирчиқда волейбол бўйича ИИВ Кубогининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  ВолейболИИБ
Жойларда спортнинг волейбол тури бўйича Ички ишлар вазири кубогининг ҳудудий босқич беллашувлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида ҳам волейбол бўйича Ички ишлар вазири кубогининг Чирчиқ шаҳар босқичи мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Чирчиқдаги мавжуд 44 та маҳаллалардан 17 ёшгача бўлган 120 нафар ўғил болалар ва қизлар иштирок этишди. 

Мусобақанинг очилиш маросимида сўз олган Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Элмурод Султонов барча йиғилганларни табриклаб, спортчиларга омад тилади. 

Шунингдек, очилиш маросимида Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Зиёд Иминов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шерзод Мирзанов, ЎзДЖТСУ профессор-ўқитувчилари, Чирчиқ шаҳар спорт мактаби тренерлари иштирок этишди.

Муросасиз ва қизғин беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, ўғил болалар ўртасида фахрли биринчи ўринни "Иқбол" МФЙ жамоаси, иккинчи ўринни "Ишонч" МФЙ ва учинчи ўринни "Ҳумо" МФЙ жамоалари қўлга киритди.

Қизлар ўртасида фахрли биринчи ўринни "Шарқ" МФЙ жамоаси эгаллаган бўлишса, иккинчи ўрин "Ишонч" МФЙ жамоасига ва учинчи ўрин "Ёшлик" МФЙ жамоасига насиб этди. 

Ғолиб ва совриндорлар диплом медаль, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Мусобақа регламентига мувофиқ, ушбу босқичда ғолиб бўлган жамоалар энди вилоят босқичида иштирок этишади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг