UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

29 ноя 13:50
Янгиликлар

Волейбол

Чирчиқда волейбол бўйича хотин-қизлар ўртасида "С" лигаси финал беллашувлари ўтказилди

Теглар :  ВолейболЧирчиқ
Чирчиқда волейбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 26-28  ноябрь кунлари Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Чирчиқ давлат педагогика университети спорт залларида волейбол бўйича  16-21 ва 22-26  ёш тоифасидаги хотин-қизлар ўртасида "Ички ишлар  вазири кубоги " "С" лигаси республика финал беллашувлари бўлиб ўтди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, 16-21 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида биринчи ўринни Қашқадарё вилоятининг Муборак туманидаги  "Сариқ" МФЙ жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни Тошкент вилояти Оҳонгорон шаҳридаги "Ёшлик" МФЙ жамоаси эгаллаган бўлса, учунчи ўрин Самарқанд вилояти Ургут туманининг "Сариқтепа" жамоасига насиб этди.

22-26 ёш тоифасидаги хотин-қизлар ўртасидаги беллашувларда фахрли биринчи ўринни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани "Файзобод" МФЙ жамоаси, иккинчи  ўринни  Андижон вилояти Марҳамат тумани "Дурафшон" МФЙ жамоаси, учунчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани "Жайхун" МФЙ жамоаси эгаллади. 

Беллашувлар якунига етгач, мусобақанинг тақдирлаш маросими ташкил этилди. Юқори савиядаги тақдирлаш маросимда  ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғаларни Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов ва бошқа масъуллар тантанали тарзда топширишди.

Шунингдек, беллашувлар доирасида Тошкент вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳудудида барча жамоалар иштирокида "Яшил макон" лойиҳаси асосида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб,  ўзига хос "Беш ташаббус олимпиадаси" боғи яратилди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг