UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

27 ноя 11:14
Янгиликлар

Волейбол

Чирчиқда волейбол бўйича хотин-қизлар ўртасида "С" лигаси финал беллашувлари ўтказилмоқда

Теглар :  ВолейболЧирчиқ
Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида волейбол бўйича мусобақа ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-201-сонли қарори ижросини таъминлаш ва аҳоли орасида, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилаётган "Беш ташаббус олимпиадаси" спорт мусобақаларининг айни пайтда республика финал босқичлари давом этмоқда.

Хусусан, 26 ноябрь куни Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида волейбол бўйича 16-21 ва 22-26  ёш тоифасидаги хотин-қизлар ўртасида "Ички ишлар  вазири кубоги" "С" лигаси республика финал беллашувларига старт берилди. 

Кеча ушбу мусобақанинг расмий очилиш маросими ташкил этилди. Юқори савиядаги тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов жамоаларни финал босқичига етиб келгани билан қутлаб, уларга беллашувларда юқори ўринларни эгаллашида омад тилади ва мусобақани очиқ, деб эълон қилди. Маросимда, шунингдек, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги мутасаддилари ҳам иштирок этиб, жамоаларга муваффақият тилашди. 

Айни пайтда 16 ёшдан 26 ёшгача бўлган жамоалар ўртасидаги "С" лигаси беллашувлар кўтаринки руҳда ўтмоқда. Мусобақа 29 ноябрга қадар давом этади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг