UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

29 янв 12:32
Янгиликлар

Спорт курашлари, Болалар спорти

Чирчиқда юнон-рум кураши бўйича халқаро турнир ўтказилди

Теглар :  Юнон рум кураши
27-28 январь кунлари Чирчиқ шаҳрида юнон-рум кураши бўйича 2008-2010, 2011-2012 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ташкил этилди.

Юнон-рум кураши бўйича Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази раҳбари соврини учун ўтказилган мазкур халқаро турнирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ҳамда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан 500 нафарга яқин ўсмирлар иштирок этишди. 

Чирчиқ ОПСТТМда бўлиб ўтган ва юқори савияда ташкил этилган ушбу турнирда дастлаб, тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимида сўз олган марказ директори Равшан Гафуров мусобақа иштирокчиларни қутлар экан барча спортчиларга келажакда профессионал атлетлар қаторидан жой олишида омад тилади. Шундан сўнг беллашувларга старт берилди. 

Қизиқарли ва муросасиз ўтган мусобақа якунида ҳар бир вазн тоифасида кучли учликдан жой олган курашчилар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг