UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0

26 апр 15:45
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Cўнгги лицензион турнирда иштирок этадиган эркин курашчиларимиз таркиби маълум

Теглар :  Париж
Хабар берганимиздек, 9-12 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун сўнгги лицензион турнир бўлиб ўтади.

Жаҳон лицензион турнирида ҳар уччала йўналиш бўйича терма жамоаларимиз йўлланмалар учун баҳс олиб боради. Эркин кураш баҳсларида 3 та вазн тоифасида полвонларимиз гиламга чиқади. Мураббийлар штаби Бишкекдаги Осиё лицензион турнирида бу имкониятдан фойдалана олмаган эркин курашчиларга яна ишонч билдиришди. 

-65 кг вазн тоифасида ёшлар ўртасидаги барча мусобақаларда ғолиб бўлишга муваффақ бўлган Умиджон Жалолов, -97 кг вазнда энг тажрибали курашчимиз, Рио-2016 Олимпиадаси бронза медали совриндори 39 ёшли Магомед Ибрагимов ҳамда -125 кг вазнда Ҳасанбой Раҳимов Истанбул гиламларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.    

Лицензияни қўлга киритган эркин курашчиларимиз:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев

-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов

-86 кг: Жавраил Шапиев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг