UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

23 сен 13:40
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Энг кўп мезбонлик, дебют спорт ва 7 мамлакат. Осиё ўйинлари ҳақида сиз билмаган факт ва маълумотлар

Ҳаммаси 1951 йилда Нью-Деҳлидан бошланган…

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида спорт турлари бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи Осиё ўйинлари бошланди. Нуфузи бўйича комплекс мусобақаларда Олимпиададан кейинги ўринни банд этган мусобақа икки ҳафта давомида турли спорт йўналишларида 45 мамлакатни жам қилади. Турнирда жами 40 спорт тури бўйича 10 000 дан ортиқ спортчилар иштирок этади. Ушбу мега тадбирда йиллар давомида бир нечта спортчилар рекорд ўрнатган ёки янгилаган. Ҳаммаси 1951 йилда Нью-Деҳлидан бошланган. Ўшанда 11 мамлакат вакилларидан 489 нафар спортчи 8 спорт тури бўйича иштирок этган.


Эътиборга молик жиҳат шуки, ўйинларда 7 давлат вакиллари доим қатнашиб келади. Ортда қолган 18 турнир Ҳиндистон, Индонезия, Япония, Таиланд, Филиппин, Шри-Ланка, Сингапур вакилларисиз ўтмаган.  

Мусобақаларга энг кўп мезбонлик қилган мамлакат Таиланд (4 марта) ҳисобланади. Хитой учун Ханчжоудаги Осиё ўйинлари ҳисоб бўйича учинчи мезбонликдир. Шунингдек, «кунчиқар юрт»да ҳам Чин ўлкаси билан бир хил натижа.


Бу йилги ўйинларда киберспорт дебют қилади. 

Жакартадаги ўйинларда (2018) кўргазмали чиқиш қилган Esports Хитойдаги ўйинларда расмий тарзда рўйхатдан ўтказилди. Dragon Boat ва Roller каби ноёб спорт турлари бу йил учинчи маротаба ўтказилади. 

Крикет эса 9 йилдан кейин ўйинларга қайтди. У охирги маротаба 2014 йилда мусобақада ўйналган эди. Ушбу мусобақаларда кўплаб янги юлдузлар кашф этилади. Масалан, афсонавий хитойлик ғаввос Ву Мин Хиа ва ҳиндистонлик крикетчи Сачин Тендулкар мисли кўрилмаган даражада шуҳрат қозонган. 


Келгуси Осиё ўйинлари 2026 йилда Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Японлар ўтказилган мусобақалар сони бўйича Хитой ҳамда Жанубий Кореяга тенглашиб олади.

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг