UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0

11 дек 14:45
Янгиликлар

Кураш

Фарғонада белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди

8-10 декабрь кунлари Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ва қизлар (U-20) ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидан ўрин олган ушбу мусобақада мамлакатамизнинг барча ҳудудларидан 200 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик йўлида гиламга чиқишди. 

Мусобақанинг биринчи куни дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Фарғона вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдихалил Маликовлар иштирок этиб, спортчиларга омад тилашди. 

Мусобақа регламентига мувофиқ, ўғил болалар белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишида 11 та вазн тоифасида, қизлар эса белбоғли курашнинг эркин йўналишида 7 та вазнда куч синашишди. 

Муросасиз ўтган икки кунлик беллашувларнинг якуний натижаларига мувофиқ, қуйидаги полвонлар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритишди. 

Ўғил болалар (белбоғли кураш йўналиш) 

46 кг. Самандар Бурҳонов (Жиззах), 50 кг. Қосимжон Худойбердиев (Сирдарё), 55 кг. Умарали Акбаралиев (Тошкент в.), 60 кг. Абдумалик Дилшодбеков (Андижон), 65 кг. Камонмирзо Усмоналиев (Наманган), 71 кг. Муҳаммадяҳё Муҳаммадносиров (Фарғона), 77 кг. Сардор Абдумухторов (Фарғона), 83 кг. Диёр Турсунбоев (Наманган), 90 кг. Асадбек Саидакбаров (Тошкент ш.), 100 кг. Ризо Раҳмонов (Тошкент в.), +100 кг. Илёсбек Мирзаҳматов (Тошкент в.). 

Қизлар (эркин йўналиш)  

44 кг. Молдир Алимбаева (Қорақалпоғистон), 48 кг. Ўғилой Турғунпўлатова (Наманган), 52 кг. Камола Орифжонова (Сирдарё), 57 кг. Жулдуз Каразова (Қорақалпоғистон), 63 кг. Севинч Шаҳобиддинова (Тошкент в.), 70 кг. Севара Саженова (Қорақалпоғистон), +70 кг. Дурдона Набижонова (Наманган). 

Ўғил болалар (эркин йўналиш)

46 кг. Жамолиддин Раҳмоналиев (Андижон), 50 кг. Шаҳриёр Муқимов (Фарғона), 55 кг. Ҳаёт Камолиддинов (Фарғона), 60 кг.  Соҳибжон Бойматов (Тошкент ш.), 65 кг. Асадбек Эргашалиев (Тошкент ш.), 71 кг. Камолиддин Қурбоналиев (Андижон), 77 кг. Арслонбой Маткаримов (Фарғона), 83 кг. Улуғбек Руҳиддинов (Наманган), 90 кг. Муҳаммадқодир Ризаев (Фарғона), 100 кг. Бахтиёр Сангиров (Сирдарё), +100 кг. Бобурбек Мадаминов (Фарғона). 

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг