UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

12 апр 12:27
Янгиликлар

Кураш

Финалда ўзбек дербиси. Муҳсин кучлими ёки Асрор полвон?

Эрон Ислом Республикасининг Эсферайен шаҳрида миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирида дунёнинг кўплаб давлатларидан сара курашчилар гиламга чиқяпти. Юртимиз шарафини Ризамат Солиев мураббийлигидаги терма жамоамиз курашчилари ҳимоя қилишмоқда. 

Бироз аввал 50 000 томошабинни ўз бағрига сиғдира олувчи "Zeinal-Khan Traditional Wrestling Arena"да ярим финал беллашувлари ўтказилиб, финалга йўл олган курашчилар маълум бўлди. Улар орасида 3 нафар ўзбекистонлик курашчилар ҳам бор. 

Алихон Нодиров 1/2 финалда тожикистонлик Ҳақназар Назаровни, Асрор Ҳамидов бир дақиқада яна бир тожик курашчиси Шарифжон Назировни, Муҳсин Ҳисомиддинов эса бир ярим дақиқада россиялик полвон Антон Брачовни мағлубиятга учратди. Финалда ўзига хос ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Муҳсин полвон Асрор полвонга қарши!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг