UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26Зверев - "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи финалчиси! 0 12:05Ислам Махачев давлат мукофоти билан тақдирланди + ФОТО 0 11:44Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга қарши майдонга тушади 0 11:23Сергей Ковалёв Мадримов - Кроуфорд жангида ким фаворит эканини айтди 0 11:02Мосвар Евлоев - Алжамэйн Стерлинг жанги ўтказилмайди 0 10:41Алькараз фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" финалида ўйнайди 0 10:20Лионель Месси: "Реал" – дунёдаги энг кучли клуб!" 0 09:59Сув спорт турлари бўйича 2025 йилги Жаҳон чемпионати манзили ва санаси эълон қилинди 0 09:38"Uzchess Cup" турнирининг 2-турига оида барча маълумотлар битта хабарда 0 09:17UFC 304 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 08:56Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади 0 08:35"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов иштирокида янги мавсум учун асосий либосини намойиш этди + ФОТО 0 08:14Разамбек Жамалов — Олимпиада, Бекзод Абдураҳмонов ва бошқа мавзуларда гапирди 0 07:53Нурсултон Рўзибоев UFC'даги кейинги жангини қайси ойда ўтказишини айтди 0 07:32Қозоғистон дзюдо федерацияси Париж Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0

09 дек 18:56
Янгиликлар

Формула-1

Формула-1. 2022 йилги мавсумнинг Топ-10 яхши пойгачиси номи эълон қилинди

Теглар :  Формула-1
"Формула-1" расмий сайти мавсумнинг энг яхши пойгачилари рейтингини тақдим этди.

Рейтинг ҳар бир Гран-придаги натижаларга кўра ўн балли тизимда беш нафар эксперт томонидан тузиб чиқилди. Якуний кўрсаткичлар барча босқичлар учун ўртача балл ҳисобида бўлди.

Натижада "Ред Булл" пилоти Макс Ферстаппен биринчи ўринни эгаллади. Экспертлар рейтингида вице-чемпион Шарль Леклер ("Феррари") иккинчи ўринни банд этган. Учинчи ўринни Жорж Рассел ("Мерседес") ва Ландо Норрис ("Макларен") бўлишиб олишди. 

Льюис Хэмилтон ("Мерседес") ва Фернандо Алонсо ("Альпин") мос равишда 5 ва 6-ўринларда қайд этилган. "Уильямс" пилоти Александер Албон рейтингни якунлаб берган. 

2022 йилги мавсумнинг Топ-10 пилоти:

1. Макс Ферстаппен ("Ред Булл") – 8,8.

2. Шарль Леклер ("Феррари") – 8,2.

3-4. Жордж Расселл ("Мерседес") – 7,8.

3-4. Ландо Норрис ("Макларен") – 7,8.

5-6. Льюис Хэмилтон ("Мерседес") – 7,7.

5-6. Фернандо Алонсо ("Альпин") – 7,7.

7-8. Серхио Перес ("Ред Булл") – 7,3.

7-8. Карлос Сайнс ("Феррари") – 7,3.

9. Эстебан Окон ("Альпин") – 7,2.

10. Александер Албон ("Уильямс") – 7,0.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг