UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0

18 дек 15:36
Янгиликлар

Гандбол

Франция — гандбол бўйича жаҳон чемпиони!

Бир йўла уч давлат - Дания, Норвегия ва Швеция мезбонлигида ўтказилган гандбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида Франция ва Норвегия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Муросасиз кечган финал баҳсида франциялик гандболчилар 31:28 (20:17) ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионига айланишди. Франция терма жамоаси энди уч карра жаҳон чемпиони. Нора Мёрк 8 та гол билан финал учрашуви тўпурари бўлди. 

Бронза медали учун кечган баҳсда эса икки мезбон давлат жамоалари - Дания ва Швеция учрашишди. Унда данияликлар битта тўп фарқи билан зафар қучишди - 28:27 (18:15). 29 ноябрь куни старт олган жаҳон чемпионатида жами 32 терма жамоа медаллар учун баҳс олиб борди. 


Жаҳон чемпионати — 2023. Аёллар. Финал

Франция — Норвегия — 31:28 (20:17).


Бронза учун ўйин

Швеция — Дания — 27:28 (15:18).


5-ўрин учун ўйин

Германия — Нидерландия — 25:30 (7:16).


7-ўрин учун ўйин

Чехия — Черногория — 24:28 (10:14).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг