UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0 18:22Зарруҳ Адашев Хабиб Нурмагомедовга мурожаат қилди + ФОТО 0 18:01Вазирликда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 0 17:40МУТОЛАА УЧУН: Бокс тарихидаги даҳшатли қайтишлар: Муҳаммад Али, Форман, Кличко, Тайсон... 0 17:19Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум 0 16:58Даниил Медведев "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 16:37Ислам Махачев UFC'нинг янги қўлқоплари ҳақида: "Энди кўпроқ қон тўкилади" 0 16:16Конор билан бир оқшомда жанг қиладиган собиқ UFC чемпионининг янги рақиби эълон қилинди 0 15:55Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: "Ҳали вақти келмади" 0

14 фев 08:32
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Challenge. Абдусатторов Магнус Карлсенга қарши 1/2 финалнинг илк партиясини ўтказди

Германиянинг Гамбург шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Freestyle Chess G.O.A.T Challenge" турнири давом этмоқда.

Дунёнинг кучли саккиз нафар гроссмейстери дона сураётган Фишер шахмати бўйича мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2744) ҳам иштирок этяпти. Кеча 1/2 финал босқичнинг илк учрашувлари ўтказилди. 

Саралаш босқичини ғолиб сифатида якунлаган Абдусатторов финал чиптаси учун рапид ва блиц шахматда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (Норвегия, 2830)га қарши қора доналарда ўйнади ва афсуски имкониятни бой берди. Бугун Нодирбек иккинчи партияда оқ доналарда ҳаракат қилади.

Иккинчи 1/2 финал жуфтлигида асли арманистонлик, ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Левон Аронян (АҚШ, 2725) яна бир океан орти шахматчиси Фабиано Каруана (АҚШ, 2804)дан устун келди. Шунингдек, кеча 5-8 ўринлар учун ҳам ўйинлар бўлиб ўтди. 


1/2 финал натижалари (13-14 февраль):

Магнус Карлсен (Норвегия, 2830) - Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2744) - 1:0 

Левон Аронян (АҚШ, 2725) - Фабиано Каруана (АҚШ, 2804) - 1:0


5-8 ўринлар учун баҳс

Дин Лижэнь (Хитой, 2762) - Алиреза Фирузджа (Франция, 2760) - 0:1

Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2743) - Винсент Каймер (Германия, 2738) - 0:1


Финал: 15-16 февраль    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг