UZ

Сўнгги янгиликлар

09:59Сув спорт турлари бўйича 2025 йилги Жаҳон чемпионати манзили ва санаси эълон қилинди 0 09:38"Uzchess Cup" турнирининг 2-турига оида барча маълумотлар битта хабарда 0 09:17UFC 304 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 08:56Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади 0 08:35"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов иштирокида янги мавсум учун асосий либосини намойиш этди + ФОТО 0 08:14Разамбек Жамалов — Олимпиада, Бекзод Абдураҳмонов ва бошқа мавзуларда гапирди 0 07:53Нурсултон Рўзибоев UFC'даги кейинги жангини қайси ойда ўтказишини айтди 0 07:32Қозоғистон дзюдо федерацияси Париж Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 07:12"Қизил фурия"нинг Евро-2024 учун якуний қайдномаси аниқ! 0 21:30Барча жанглар ўз кучида! UFC Луисвилл турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида иштирок этди 0 20:57Разамбек Жамалов Будапешт турнири ғолибига айланди! Бекзод Абдураҳмонов эса... 1 19:50Майк Тайсон ва Жейк Пол жангининг янги санаси эълон қилинди + ПОСТЕР 0 19:32Мавлуд Тифиевнинг реванш жангни биринчи раунддаёқ якунланди 0 19:05Париж-2024 олдидан: Бибосинов ва Пангал билан эҳтимолий жанглар ва бошқа "эски танишлар". Ҳасанбой Дўсматовга олтин учун кимлар ҳалал бериши мумкин? 0 18:39Адарабиойо фаолиятини "Челси"да давом эттиради 0

14 май 09:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фьюри — Усик жанги рефериси маълум

18 май куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс турнири ташкил этилади.

Оқшомнинг марказий жанги "Йил жанги"га қиёсланмоқда ва унда супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони аниқланади. WBC чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри қолган учта асосий камарлари соҳиби, украиналик Александр Усикка қарши рингга кўтарилади. 

Ташкилотчилар томонидан ушбу жангга ҳакам тайинланди. Америкалик рефери Марк Нельсон мағлубият нималигини билмай келаётган чемпионлар жангида ҳакамлик қилади. Бу рефери 2017 йилда филиппинлик афсона Мэнни Пакьяо ҳамда австралиялик Жефф Хорн ўртасидаги жангдаги ҳакамлиги билан эсда қолган. Ўшанда ҳакамларнинг қарори кескин муҳокамаларга сабаб бўлганди. 

Маълумот учун, 35 ёшли Тайсон Фьюри ўзининг сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида камерунлик собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганнуга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонган эди. 37 ёшли Александр Усик эса ўтган йилнинг августида британиялик Даниэль Дюбуани 9-раундда техник нокаутга учратиб, камарларини муваффақиятли ҳимоя қилганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг