UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0 14:23Goal АПЛда мавсумнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди 0 14:02Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:41Стефанос Циципас Рим "Мастерс" 1/4 финалида 0 13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0

03 дек 09:04
Янгиликлар

Регби

Ҳамюртимиз Осиё регби уюшмаси ижроия қўмитаси аъзолигига қайта сайланди

Теглар :  РегбиОсиё
Осиё регби уюшмасининг ҳар йили бўладиган анъанавий Кенгаш мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда видеоконференция шаклида ташкил этилди.

Биз учун аҳамиятлиси, Осиё регби уюшмасининг Кенгаш мажлисида Ўзбекистон регби федерацияси бош котиби Каҳрамон Жалилов Осиё регби уюшмаси ижроия қўмитаси аъзолигига қайтадан 4 йил муддатга сайланди.

Қ.Жалиловнинг сайловолди дастуридаги муҳим бандлардан бири – бу Марказий Осиё регби ҳудудини янада ривожлантириш, барча ёш тоифалари бўйича мусобақалар сонини ошириш, МДҲ давлатлари ва узоқ хорижий мамлакатлар билан алоқаларни ривожлантиришдан иборат эди.

Осиё регби уюшмаси ижроия қўмитаси аъзолигига қайта сайланганлигига изоҳ берар экан, Қаҳрамон Жалилов қуйидагиларни билдирди: «Ушбу воқеа Халқаро регби ҳамжамиятининг Ўзбекистонда ушбу Олимпия спорт турини ривожлантиришга юқори эътибор ва ишончни намойиш этади. 

Қолаверса, бу Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йилда тасдиқланган мамлакатимизда регби спортини ривожлантириш бўйича ҳукумат дастурининг қабул қилинганлигига миннатдорлик ифодасидир».

Осиё регби уюшмаси ижроия қўмитасига Ўзбекистондан ташқари Жанубий Корея, Таиланд, Хитой, Эрон ва Ливандан ҳам вакиллар сайланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг