UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04Мбаппе Евро-2024 мусобақасидан аввал жароҳат олди. Ҳужумчи кечаги машғулотларда иштирок этмаган 0 10:40Бугунги UFC турнири бонуслари кимларга насиб этди? 0 10:19Бугун эркаклар ўртасидаги "Ролан Гаррос"да ғолиб аниқланади 0 09:44UFC on ESPN 57 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 09:05МЮ 75-80 млн фунтлик трансферни амалга оширадими? 0 08:44UFC on ESPN 57 турнирининг марказий жангида нокаут қайд этилди 0 08:23Ига Свёнтек "Ролан Гаррос" чемпиони! 0 08:02Самира Исмоилова - Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибаси! 0 07:41Испания Шимолий Ирландиянинг 2-дақиқадаги голига 5 та тўп билан жавоб қайтарди 0 23:31Маҳмуд Мурадов янги промоушен билан шартнома имзолади + ПОСТEР 0 20:50"Назаримда, мен миллардга яқинлашяпман" - Конор UFC'даги фаолиятидан қанча пул ишлаб топган? 0 20:29Волкановски: "Кейинги жангим камар учун бўлади" 0 20:08"Манчестер Сити"ни чемпионга айлантирган дарвозабон шартномани узайтирди 0 19:47Нима? Флойд Мейвезернинг хотираси йўқолмоқда! Унинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммолар пайдо бўлди 0 19:26Синхрон сузувчиларимиз БРИКС ўйинларида қатнашади. Таркиб маълум 0

10 сен 17:32
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлашди

Теглар :  Сузиш
Пойтахтимизда сув спорт турлари бўйича ёш тоифалари ўртасида ўтказилаётган IX Осиё чемпионатида бугун учинчи кунги баҳслар бўлиб ўтмоқда.

Айни дақиқаларга қадар, сузиш ва сувга сакраш спорт турларида мусобақалар давом этаётган бўлса, кечадан “Ёшлик” спорт мажмуасида сув полоси бўйича беллашувлар бошланди. Даставвал сузиш бўйича ўтказилаётган мусобақалар ҳақида. 

Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан сўнг бир қатор йўналишлар бўйича турли масофаларга сузиш бўйича ҳал қилувчи финал баҳслари ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. Эътиборлиси, биринчи кунги мусобақаларнинг ўзида сузиш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлдилар. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз спортчилари сув спорт турлари бўйича ёш тоифалар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионатларида бунга қадар саккиз маротаба иштирок этишган ва ҳеч бир мусобақада 4 та олтин медаль соҳиби бўлишмаган эди. 

Демак, Тошкентда бошланган Осиё чемпионатида ёш, умидли спортчиларимиз биринчи куннинг ўзида тўрт бор шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, ўзига хос рекорд ўрнатишди. Қизғин кечган мусобақаларнинг якунларига кўра терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни 50 метр масофага брасс усулида сузишда Владислав Мустафин ва Фотима Амилова, 100 метрга баттерфляй усулида сузишда Артем Козлов ҳамда 4 бор 100 метр масофага сузиш бўйича бўлиб ўтган эстафета баҳсларида Данил Тулупов, Алексей Тарасенко, Артём Козлюк ва Хуршид Турсуновлардан иборат жамоамиз келтиришди.  

Ўсмирлар ўртасида 50 метр масофага чалқанча усулда сузишда Одилбек Юсупбоев, шунингдек, худди шу масофага брасс усулида сузиш баҳсларида Алёна Васильева кумуш медаль совриндори бўлишди. Бундан ташқари, 100 метр масофага брасс усулида сузишда Шоҳсанам Тошпўлатова ҳамда 200 метр масофага чалқанча усулда сузиш мусобақасида Данил Букин иккинчи ўринни эгаллашди. 200 метр масофага чалқанча усулда сузишда ўсмирлар ўртасидаги мусобақада Егор Болотов, қизлар ўртасида кечган баҳсларда эса Мафтунабону Тўхтасинова бронза медаллари билан тақдирланишди.  

Биринчи кун бўлиб ўтган сувга сакраш мусобақаларида ҳам икки нафар ҳамюртимиз совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди. Жумладан, ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақада Достон Ботиров, қизлар ўртасида эса Ольга Морозова кумуш медалларни қўлга киритишди. Кеча куннинг биринчи ярмида сузиш бўйича саралаш баҳслари ўтказилган бўлса, куннинг иккинчи ярмида сувга сакраш ва сув полоси бўйича баҳслар бошланди. “Ёшлик” спорт мажмуасида сув полоси бўйича бошланган мусобақаларнинг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон, Япония, Хитой, Қозоғистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари куч синашаётган бўлишса, қизлар ўртасида Япония, Хитой, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Дастлабки тур натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон термаси устидан 11:5 ҳисобида зафар қучган бўлса, Япония терма жамоаси ўсмирлари хитойлик тенгқурларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади -17:6. Мусобақалар айланма тизимда ўтказилиб, 15 сентябрга қадар давом этади. 

Сув спорт турлари бўйича ёш тоифалар ўртасида ўтказилаётган IX Осиё чемпионатининг иккинчи куни ҳам терма жамоамиз учун сермаҳсул бўлди. Сузиш бўйича ўтказилган беллашувларда ҳамюртларимиз яна 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди. Жумладан, 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича ташкил этилган баҳсларда Хуршид Турсунов 1:50.77 натижаси билан олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Владислав Мустафин 100 метрга брасс услубида сузиш бўйича 1:01.91 натижаси билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Артём Козлюк эса 50 метрга батерфляй усулда сузиш бўйича маррага биринчи бўлиб етиб келиб (24.04), олтин медаль соҳибига айланди.  Кеча шунингдек, 100 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича Фотима Амилова кумуш, 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича Алексей Тарасенко ва Мафтуна Тўхтасиновалар бронза медалларини қўлга киритишди. 

Сувга сакраш бўйича ташкил этилган мусобақаларда иккинчи кунги беллашувлар якунига кўра ҳамюртларимиз яна 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқишди. 10 метрлик трамплиндан сакраш бўйича ўтказилган баҳсларда қизларимиздан Юлия Мустаева ва Ольга Морозовалар, шунингдек, ўсмирлар ўртасида Ботир Ҳасанов ва Марсель Зайнуддиновлар жуфтликлар баҳсида кумуш медалларини қўлга киритишди. Яккаликда Юлия Мустаева бронза медали соҳибига айланди. 

Демак, ҳозирги вақтга қадар Осиё чемпионатида терма жамоамиз аъзолари сузиш бўйича 7 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлиб улгурган бўлсалар, сувга сакраш баҳсларида ҳамюртларимиз ўз ҳисобларига 4 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўшиб қўйишди. Шу тариқа, сузиш бўйича иккинчи кунги мусобақалар якунларига кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида японияликлардан сўнг иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Мусобақалар давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг