UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

13 апр 07:43
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо Арена"да хоккей бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг тақдимот маросими ўтказилди + ФОТО

23-30 апрель кунлари Тошкент ҳамда Самарқандда бўлиб ўтадиган Осиё ва Океания кубоги арафасида Ўзбекистон хоккей Федерацияси мамлакатимиз U-18 терма жамоаси тақдимотини ўтказди.

Жамоамиз ўтган йили Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритган ва табиийки, бу йил ўз чемпионлик унвонини ҳимоя қилиши керак.

Тақдимот маросимида барча йиғилганлар терма жамоа таркиби билан шахсан танишиш ва терма жамоа бош мураббийи Абдумаджид Носировнинг табрик сўзини эшитиш имконига эга бўлди. Улар барча хоккей ишқибозларини жамоамизни кубок учун курашда қўллаб-қувватлашга ва турнирда иштирок этувчи жамоалар ўртасидаги қизиқарли учрашувларга гувоҳ бўлишга таклиф қилдилар.

Томошабинлар учун бўлажак турнирга бағишланган викторина ҳам ўтказилди, унда 10 нафар бахтли ғолиб бош ҳомий – "McCoffee" ва Ўзбекистон хоккей Федерациясидан ажойиб совғаларини қўлга киритди.

Осиё ва Океания кубогининг очилиш ўйини 23 апрель куни соат 19.30 да “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўзаро куч синашади. Ушбу ўйинга, шунингдек, гуруҳ босқичидаги жамоамиз иштирокидаги бошқа барча ўйинларга чипталарни iTicket.uz сайтидан харид қилишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг