UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

28 фев 10:33
Янгиликлар

Тадбирлар

Ҳусайн Ал Мусаллам Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарликни юқори баҳолади

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Бош директори, Бутунжаҳон сув спорти турлари федерацияси (World aquatics) президенти Ҳусайн Ал Мусаллам ҳамда Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Ал Шафар пойтахтимизга ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонлар билан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига олиб борилаётган ҳозирлик мавзуси муҳокама қилинди.

Расмийларни Спорт вазири Адҳам Икрамов қарши олди. Вазирлик биносида ўтган учрашувда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов ҳам иштирок этишди.

Даставвал, Адҳам Илҳамович бўлажак Ўйинларга тайёргарлик кўришда давлат даражасида эътибор қаратилаётгани, шахсан Президентимиз мусобақа учун барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасининг қурилишида бош-қош бўлиб келаётгани ҳақида гапириб ўтди. 

Шундан сўнг мусобақа ўтказилиши учун мўлжал олинган саналар ва дастурга киритилиши кўзда тутилган спорт турлари кўриб чиқилди. Ойбек Касимов суҳбат давомида спорт турлари ва унга бириктирилган объектларни бирма бир таништириб чиқди ва ҳар бир йўналиш алоҳида таҳлил қилинди.

Аҳамиятлиси, Ҳусайн Ал Мусаллам тайёргарлик жараёнини юқори баҳолади. Янги қурилаётган ареналар Осиё спортининг ёш юлдузларини кашф этишига ишонч билдирди. Шунингдек, ООК Бош директори антидопинг масалалари, иншоотларни замонавий техникалар билан жиҳозлаш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Режага кўра, бугун меҳмонлар Олимпия шаҳарчасига бориб, қурилиш жараёни билан бевосита танишишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг