UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

01 апр 14:07
Янгиликлар

Дзюдо

IJF рейтинги янгиланди. Келдиёрова пешқадамликни бой берди, Аҳадов кучли учликда, Бобонов ҳам юқорилади

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Анталия "Катта Дубулға" турнири якунлари бўйича ўз рейтингини янгилади.

-52 кг вазн тоифаси пешқадами бўлиб келган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова Анталиядаги турнирда қатнашмагани боис, рейтингда 2-ўринга пастлади. Косоволик Дистрия Красники бу вазнда янги карвонбошига айланди. Аввалги рейтингда Диёрада 7750 очко бор эди. Янгиланган рейтингда эса унинг очколари 7634 тага тушди. 

Анталия "Катта Дубулға" турнирида терма жамоамизга ягона медаль (бронза) тақдим этган Шаҳрам Аҳадов қўлга киритилган 500 рейтинг очкоси эвазига 6-поғонадан 3-ўринга кўтарилиб олди. Ушбу вазндаги Муроджон Йўлдошев 4-ўриндан 5-поғонага тушди. Бронза медали учун кечган баҳсда ютқазганига қарамай, Давлат Бобонов (-90 кг) 7-поғонадан 5-ўринга кўтарилди. 

Музаффарбек Тўрабоев кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди. Энг оғир вазнли дзюдочимиз Алишер Юсупов бир поғонага пастлаб, 5-ўринни банд этган. Шу вазндаги Шоҳруҳхон Бахтиёров 6 поғона юқорилаб, 22-ўринга жойлашди. Кеча у бронза медали учун кечган баҳсда германиялик Эрик Абрамовга ютқазиб қўйганди. 


Ўзбек дзюдочиларининг IJF рейтингидаги ўрни:

-60 кг вазн тоифаси

1 (1). Франциско Гарригос (Испания, 5929 очко) 

8 (8). Дилшодбек Баратов (3867)

21 (20). Достон Рўзиев (2900)

43 (44). Камолиддин Бахтиёров (1165) 


-66 кг вазн тоифаси 

1 (1). Денис Виеру (Молдова, 5842)

13 (11). Муҳриддин Тиловов (3479)

18 (13). Сардор Нуриллаев (3079)


-73 кг вазн тоифаси

1 (1). Ҳидаят Ҳейдаров (Озарбайжон, 6811)

3 (6). Шаҳрам Аҳадов (4748)

5 (4). Муроджон Йўлдошев (4663)

14 (15). Обидхон Номонов (3271)


-81 кг вазн тоифаси 

1 (1). Маттиас Кассе (Бельгия, 8477)

32 (26). Шарофиддин Болтабоев (1940)

44 (43). Мусо Собиров (1374)

46 (47). Нурбек Муртозоев (1263)


-90 кг вазн тоифаси

1 (1). Лука Майсурадзе (Грузия, 6116)

5 (7). Давлат Бобонов (4694)

43 (42). Жаҳонгир Маматраҳимов (1413)


-100 кг вазн тоифаси

1 (1). Илия Суламанидзе (Грузия, 6545)

3 (3). Музаффарбек Тўрабоев (5059)

44 (44). Отабек Тўрабоев (1228)

45 (45). Рустам Шораҳматов (1190)

72 (82). Эрназар Сарсенбаев (516)


+100 кг вазн тоифаси

1 (1). Инал Тасоев (IJF, 6200)

5 (4). Алишер Юсупов (4630)

22 (28). Шоҳруҳхон Бахтиёров (2637)

64 (56). Ўткирбек Тўрабоев (627)


ҚИЗЛАР

-48 кг вазн тоифаси

1 (1). Ассунта Скутто (Италия, 6946)

20 (22). Ҳалимажон Қурбонова (2794)


-52 кг вазн тоифаси

1 (2). Дистрия Красники (Косово, 7665) 

2 (1). Диёра Келдиёрова (7634)

16 (16). Сита Кадамбаева (2754)

37 (36). Гулҳаё Жўраева (1424)


-57 кг вазн тоифаси

1 (1). Криста Дегучи (Канада, 9310)

28 (27). Шукуржон Аминова (1972)

58 (53). Нилуфар Ермаганбетова (781)


-63 кг вазн тоифаси

1 (1). Катерин Пинар (Канада, 6047)

55 (56). Севинч Исоқова (708)


-70 кг вазн тоифаси

1 (1). Барбара Матич (Хорватия, 7202)

17 (18). Гулноза Матниязова (2790)

28 (27). Шоҳиста Назарова (1927)


-78 кг вазн тоифаси

1 (1). Инбар Ланир (Исроил, 7685)

30 (30). Ирисхон Қурбонбоева (1645)


+78 кг вазн тоифаси

1 (1). Роман Дикко (Франция, 7295)

47 (47). Рината Илматова (927)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг