UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

19 апр 12:04
Янгиликлар

Спорт курашлари

Икки курашчимиз кечки дастурда Олимпиада лицензияси учун курашади, қолганлар эса...

Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳри спорт курашлари бўйича Осиё қитъаси спортчилари учун Париж-2024 Олимпиадасига лицензия берувчи турнирга мезбонлик қилмоқда.

Бугун мусобақанинг илк куни эркин кураш бўйича беллашувлар ташкил этилмоқда. Бироз аввал саралаш баҳслари якунланиб, 1/2 финалда Олимпиада лицензияси учун гиламга чиқадиган курашчилар номи маълум бўлди. Улар орасида икки эркин курашчимиз - Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов ҳамда олимпия ўйинлари иштирокчиси Ғуломжон Абдуллаев (57 кг) ҳам бор. 

Ярим финалда ғалаба қозонган курашчилар Париж-2024 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритади. Ушбу беллашувлар бизнинг вақт билан соат 17:00да бошланади. Афсуски, қолган курашчиларимиз Ҳасанбой Раҳимов (125 кг), Умиджон Жалолов (-65 кг) ва энг тажрибали курашчимиз Магомед Ибрагимов (-97 кг) мағлубиятга учраб, бу имкониятдан маҳрум бўлишди. 

Лицензион турнир. 1/2 финал жуфликлари 

57 кг вазн тоифаси

Бекзат Алмаз уулу (Қирғиз Республикаси) - Мунх-Эрдэнэ Батхуяг (Мўғулистон)

Ғуломжон АБДУЛЛАЕВ (Ўзбекистон) - Аман Аман (Ҳиндистон) 


74 кг вазн тоифаси

Бекзод АБДУРАҲМОНОВ (Ўзбекистон) - Орозобек Токтомамбетов (Қирғиз Республикаси)

Нуркожа Кайпанов (Қозоғистон) - Юнес Эмами (Эрон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг