UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Чендлер Конор билан жанг ҳақида: "Ёрворадиган" жанг қилишга ваъда бераман" 0 14:20Жозе Моуринью нима сабабдан Туркияда ишлашга рози бўлганини тушунтириб берди 0 13:56Дана Уайт Мексика мустақиллиги кунида ўтказиладиган UFC турнири ҳақида гапирди 0 13:32Ольга Забелинская уч карра Осиё чемпиони, Янина Кускова эса кумуш медални қўлга киритди! 0 13:07Умар Кремлёв Томас Бах билан муносабат ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 12:39Эронга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон МТЖда йўқотиш 0 12:17О'Мэлли яқин орада рақибини билиб олади, эҳтимолий рақиб маълум 0 11:55Енгил атлетикачиларимиз Жанубий Кореядаги Осиё чемпионатида қатнашишади 0 11:33Чендлер Конор Макгрегор билан жанг ўтказилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 11:04Мбаппе Евро-2024 мусобақасидан аввал жароҳат олди. Ҳужумчи кечаги машғулотларда иштирок этмаган 0 10:40Бугунги UFC турнири бонуслари кимларга насиб этди? 0 10:19Бугун эркаклар ўртасидаги "Ролан Гаррос"да ғолиб аниқланади 0 09:44UFC on ESPN 57 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 09:05МЮ 75-80 млн фунтлик трансферни амалга оширадими? 0 08:44UFC on ESPN 57 турнирининг марказий жангида нокаут қайд этилди 0

31 дек 09:52
Янгиликлар

Оғир атлетика

Икки Олимпиада чемпиони қатнашган тадбирда балиқчилик ёшларга янги оғир атлетика зали совға қилинди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Акбар Жўраев ва Руслан Нурудиновнинг балиқчилик издошлари янги йилдан янги ва ҳар томонлама қўлайликларга эга бўлган оғир атлетика залида машғулотларни давом эттирадиган бўлишди.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, Андижон вилояти, Балиқчи туман ҳокимлиги ҳамда бир қатор ҳамкорларнинг ташаббуси билан туманда янги оғир атлетика спорт зали фойдаланишга топширилди.

Ушбу мажмуанинг тантанали очилиш маросими янги йил шодиёналарига ҳамоҳанг тарзда байрамона руҳда ташкил этилди.

Оғир атлетика спорт тури билан шуғулланиш учун халқаро талабларга жавоб берадиган зарур спорт жиҳозлари билан таъминланган мажмуанинг очилиш маросимида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдураимов, "SAMO" компанияси бош директори, сенатор Акромжон Ғаниев, Рио Олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов, Токио Олимпиадаси ғолиби, катталар ўртасида жаҳон чемпиони, 2021 йилнинг энг яхши спортчиси сифатида Ўзбекистон миллий кубоги соҳиби Акбар Жўраев ва бошқа таниқли спортчилар, уларнинг мураббийлари, кенг жамоатчилик вакиллари, бўлғуси чемпионлар, ота-оналар, Балиқчи туман спорт соҳаси вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмаси ва алоҳида эътибори туфайли мамлакатимизнинг чекка-чекка туманларида, маҳаллаларида замон талабларига мос спорт мажмуаларини бунёд этиш, эртага Ватан довруғини дунё майдонларида тараннум этадиган ёш спортчиларга муносиб шарт-шароитлар яратиш Янги Ўзбекистон пойдеворини мустаҳкамлашда муҳим омиллардан бири саналади.

Шу маънода, ажратилган 1 миллиарддан зиёд маблағ эвазига Балиқчидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида янги спорт залининг ишга туширилиши нафақат ёшларнинг, балки ҳудуддаги кенг спорт жамоатчилигининг қувончига ҳам сабаб бўлди.

- Авваллари ушбу масканда шарт-шароитларнинг етарли эмаслиги сабабли оғир атлетика билан шуғулланувчилар сони 100 нафар атрофида бўларди. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ва ташаббускорларнинг қўллаб-қувватлаши билан бу ерда замонавий мажмуага асос солиниши, энг сўнгги русумдаги спорт анжомлари билан таъминланиши натижасида келгуси йилдан машғулотларга келувчилар сафи янада кенгайиши шубҳасиз. Бу эса туманимиздан етишиб чиққан Токио Олимпиадаси рекордчиси Муаттар Набиева каби Ватанимиз шаъни учун фидойилик кўрсатадиган спортчилар сафининг янада кенгайишига олиб келади. Асосийси, яратилган шарт-шароитлар аҳолининг жисмоний тарбия ва спортга қизиқишини оширади. Спортга қизиқиш кучли бўлган жойда сўзсиз ривожланиш, янги ғалабалар сари талпиниш бўлади, - дейди Балиқчи туман ҳокими Жасурбек Абдураимов.

Спорт залининг очилиш маросимида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ҳамда "SAMO" компанияси томонидан ушбу кўркам спорт мажмуасини бунёд этишда фаол иштирок этган ишчи-хизматчиларга, ёш спортчиларга, уларнинг мураббийларига Ўзбекистоннинг довруғли спортчилари Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов янги йил олдидан эсдалик совғаларини тақдим этди.

Тадбир давомида жаҳон спорт майдонида ўз ўрнига эга бўлган шавкатли спортчиларимиз ёш издошларига маҳорат сабоқларини ўтказишди. Истеъдодли ёш спортчилар ўз навбатида дунё тан олган чемпионлар олдида оғир атлетика бўйича ўз чиқишларини амалга оширишди.

Муҳими, ёшлар, балиқчиликлар хурсанд бўлишди. Яқин келажакда балиқчилик ёшлар орасидан Акбар ва Русландек чемпион бўламан, жаҳон спорт майдонларида Ўзбекистон байроғини юксалтираман, деган орзулари бир дунё талантарнинг, уларнинг ота-оналарининг қалб қўрида ёруғ нурлар жилоланди.

Тўлқин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг