UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

21 апр 11:36
Янгиликлар

Спорт курашлари

Икки юнон-рум курашчимиз Париж-2024 Олимпиадаси лицензияси учун гиламга чиқади

Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё лицензион турнири давом этмоқда.

Бугун юнон-рум кураши бўйича Париж-2024 Олимпиадаси лицензиялари учун беллашувлар бўлиб ўтяпти. Бироз аввал саралаш баҳслари якунланиб, 1/2 финалда олимпия ўйинлари лицензиялари учун гиламга чиқадиган жуфтликлар аниқ бўлди. Классикларимиздан Жалгасбай Бердимуратов (87 кг) ва Рустам Ассакалов (97 кг) кечки дастурда Париж-2024 йўлланмалари учун курашишади. 

Осиё ўйинлари ғолиби бўлган Жалгасбай Бердимуратов 1/4 финалда ҳиндистонлик Кумар Сунилни 4-2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Унинг Олимпиада чиптаси учун кечадиган 1/2 финалдаги рақиби эронлик Алиреза Моҳмадипиани бўлади. Алиреза 1/4 финалда қирғизистонлик Асан Жанишовдан 6-3 ҳисобида устун келди. 

Энг тажрибали юнон-рум курашчимиз Рустам Ассакалов эса 1/4 финалда япониялик Юри Наказатони 9-0 ҳисобида таслим этди. Энди у Олимпиада лицензияси учун мезбонлар вакили Жусупбековга қарши баҳс олиб боради. Жусупбеков 1/4 финалда ҳиндистонлик Нитешни муддатидан аввал 10-0 ҳисобида енгди.       

Қолган юнон-рум курашчиларимиз Аброр Атабаев (67 кг) 1/4 финалда қозоғистонлик Мейиржан Шермаханбетга 3-6, Тимур Насимов (130 кг) 1/4 финал баҳсида япониялик Сота Окумура 6-12 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини эрта якунлади.


Лицензия учун кечадиган 1/2 финал жуфтликлари:

87 кг: Жалгасбай Бердимуратов - Алиреза Моҳмадипиани (Эрон)

97 кг: Рустам Ассакалов - Жусупбеков (Қирғизистон)


Ўтган йили Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида классикларимиздан Исломжон Баҳромов (-60 кг) ва Арам Варданян (-77 кг) Париж-2024 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг