UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41Зайнаб Дайибекова Тбилисида Олимпиадага тайёрланмоқда 0 11:20Яна бир UFC турнирининг марказий жанги тасдиқланди 0 10:59Хамзат Чимаев Разамбек Жамаловни Будапешт турнири ғолиби бўлгани билан табриклади + ФОТО 0 10:38Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш ўйинида Эрон меҳмони бўлади 0 10:17Икки пара сузувчимиз жаҳон сериясида шоҳсупага кўтарилди 0 09:56Рўйи замин сайқали Марказий Осиёда илк бор Халқаро автомобиль федерациясининг Конференциясига мезбонлик қилади 0 09:35"Uzchess Cup". "Masters"да фақат Абдусатторов ютди, Суяровда кетма-кет 4-ғалаба, икки шахматчимиз ҳамон пешқадам (Барча маълумотлар) 0 09:14Нидерландияда йирик ғалаба, Туркия сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлди 0 08:53Ўзбекистонлик ММА жангчиси: "Энг катта мотивация бу — йиртиқ оёқ кийим ва оч қорин" 0 08:32UFC'даги ягона қозоқ қизининг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди 0 08:11Эдди Хирн Мадримов - Кроуфорд жангига тахмин билдирди 0 07:50Сречко Катанец: "Босимни енгиб ўта олган жамоа ғолиб бўлади" 0 07:29Разамбек Жамалов Ўзбекистон терма жамоасида қанча пул ишлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 1 07:08Тошкент шаҳри яна бир жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади 0 22:05Ўзбекистон делегацияси катта таркибда BRICS ўйинларида қатнашади 0

08 мар 15:38
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Илк бор пара тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ

“Амирсой” тоғ чанғи курортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан илк бор пара тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабоев, “Амирсой” тоғ чанғи курорти бош директори Саидвали Саидхўжаев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз томонидан қишки спорт турларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани ва барпо этилаётган замонавий спорт мажмуаларидан унумли фойдаланган ҳолда пара атлетларимизни қишки Паралимпия ўйинларида ҳам муносиб иштирок этишини таъминлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилаётганини таъкидлашди.

Қизиқарли кечган мусобақа якунларига кўра, пара тоғ чанғиси бўйича аёллар ўртасида Асел Турдимуратова ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса Юлдуз Маҳмудовага насиб этди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Фирдавс Худоятовга тенг келадигани топилмади. Кумуш медалга Камрон Абдувоҳидов сазовор бўлди.

Бундан ташқари, пара сноуборд ҳамда аравачада кёрлинг бўйича саралаш тадбирлари ўтказилиб, иқтидорлилар танлаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг