UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

16 мар 09:00
Янгиликлар

Регби

Ишчи гуруҳ спорт федерациялари фаолиятини ўрганишда давом этади

Теглар :  Регби
Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасадди ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ мамлакатимиздаги спорт федерация ва ассоциациялари фаолиятини ўрганиб чиқмоқда.

Ўрганиш навбати Ўзбекистон регби федерациясига етиб келди.

Шу мақсадда Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, вазир ўринбосари Шахрулло Маҳмудов ҳамда вазирлик масъул ходимлари Ўзбекистон регби федерациясида бўлиб, мамлакатимизда регби спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида регби федерацияси раҳбарияти билан Тошкент шаҳри ва вилоятларда регби спорт турининг ривожланиши, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мураббийлар ва ҳакамлар таркибининг малакасини ошириш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш учун селекция жараёнини яна-да кучайтириш ҳамда юксак натижаларга эришиш учун профессионал спортни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, федерация 2022-йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ХIХ ёзги Осиё ўйинларига спортчиларни пухта тайёрлаш мақсадида терма жамоаларнинг машғулотлар жараёнини такомиллаштириш режаларини ҳам тақдим этди.

Учрашув якунларини сарҳисоб қилар экан, Ишчи гуруҳ аъзолари Ўзбекистонда регби спорт турини яна-да ривожлантириш, федерация фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан ўз таклифларини билдирди ҳамда юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш борасида яқин ҳамкорлик режаларини белгилаб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг