UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

24 ноя 16:00
Янгиликлар

Кураш

Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоамиз таркиби маълум

25-28 ноябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ҳисоб бўйича ўн тўртинчи жаҳон чемпионатида дунёнинг 53 давлатидан жами 243 нафар курашчи гиламга чиқади. Эркаклар 7, аёллар эса 8 вазн тоифасида жами 15 та медаллар жамланмаси учун баҳсларга киришади. Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими 25 ноябрь куни бўлиб ўтади.  

Табиийки, кураш ватани ҳисобланган Ўзбекистон терма жамоаси дунё биринчилигида тўлиқ таркиб билан иштирок этади. Ўтган йили Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри мезбонлик қилган 13-Жаҳон чемпионатида курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашганди. 


Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

АЁЛЛАР

-48 кг: Улбусин Ҳакимова

-52 кг: Ҳилола Ортиқбоева

-57 кг: Ибодатхон Агажанова 

-63 кг: Мухлисла Кадирберганова

-70 кг: Маликахон Қаҳҳорова

-78 кг: Филура Эргашева

-87 кг: Покизахон Камолиддинова

+87 кг: Маржона Рўзиева

Бош мураббий: Дилфуза Раҳматова


ЭРКАКЛАР

-60 кг: Абдулазиз Ҳамроев

-66 кг: Чори Зоиров

-73 кг: Ҳамиджон Ҳайдаров

-81 кг: Умиджон Эсанов

-90 кг: Эркин Қозоқов

-100 кг: Жамшид Маматраҳимов

+100 кг: Муҳсин Ҳисомиддинов

Бош мураббий: Ризамат Солиев  

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг