UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0 08:53Рим "Мастерс". Амалдаги чемпион иродали ғалабага эришди 0 08:32Байдарка ва каноэчиларимиз Туябўғизда тайёргарликни давом эттиришмоқда 0 08:11Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир Олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади 0 07:50Нурсултон Рўзибоевнинг жанги хорижий телеканал томонидан эътироф этилди 0 07:29Фьюри ва Усикнинг жангдан қанча пул ишлаб олишлари маълум бўлди 0 07:08Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг илк кунида медаллар шодаси 0 19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0

06 апр 09:08
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон тожи учун Даъвогарлар турнирининг иккинчи турида ҳеч ким муроса қилмади

Шу кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнири бўлиб ўтмоқда.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожи учун даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришяпти. 

Эркаклар ўртасидаги турнирда америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Эътиборлиси, 2-турнинг ҳеч бир партиясида томонлар муросага келишмади. Биринчи турда эса бунинг акси бўлганди. Яъни барча тўрт партияда гроссмейстерлар дурангга имзо чекишганди. 22 апрелга қадар давом этадиган ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. Лижэнь Ян Непомняшийни мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланган эди. 

Candidates Tournament 2024. 2-тур натижалари (Эркаклар)

Ҳикару Накамура (АҚШ, 2789) - Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) - 0:1

Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2747) - Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) - 0:1

Ян Непомняший (FIDE, 2758) - Алиреза Фирузжа (Франция, 2760) - 1:0

Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) - Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) - 1:0 


Candidates Tournament 2024. 3-тур жуфтликлари:

Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) - Ҳикару Накамура (АҚШ, 2789) 

Алиреза Фирузжа (Франция, 2760) - Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) 

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) - Ян Непомняший (FIDE, 2758)  

Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) - Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2747) 


Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмаяпти. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг