UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

05 апр 09:31
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон тожи учун даъвогарлар турнирининг илк партиясида бир хил ҳисоб қайд этилди + ФОТО

Теглар :  Candidates Tournament 2024
Кеча Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнири бошланди.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожи учун даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришяпти. 

Эркаклар ўртасидаги турнирда америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший баҳсларга киришишди.

Эътиборлиси, 1-турнинг барча тўрт партиясида томонлар муросага келишди. 22 апрелга қадар давом этадиган ушбу турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнга қарши жаҳон тожи учун дона суриш ҳуқуқини қўлга киритади. Лижэнь Ян Непомняшийни мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланган эди. 


Candidates Tournament 2024. 1-тур натижалари (Эркаклар)

Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) - Ҳикару Накамура (АҚШ, 2789) - 1/2:1/2

Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) - Ян Непомняший (FIDE, 2758) - 1/2:1/2

Алиреза Фирузжа (Франция, 2760) - Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2747) - 1/2:1/2

Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743) - Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727) - 1/2:1/2


Candidates Tournament 2024. 2-тур жуфтликлари

Ҳикару Накамура (АҚШ, 2789) - Видит Гуджрати (Ҳиндистон, 2727)

Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2747) - Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон, 2743)

Ян Непомняший (FIDE, 2758) - Алиреза Фирузжа (Франция, 2760)

Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) - Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) 


Маълумот учун, ушбу даъвогарлар турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иштирок этмаяпти. Боиси, мусобақанинг барча саккиз иштирокчиси турли саралаш турнирлари орқали йўлланмани қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг