UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0 18:22Зарруҳ Адашев Хабиб Нурмагомедовга мурожаат қилди + ФОТО 0 18:01Вазирликда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 0 17:40МУТОЛАА УЧУН: Бокс тарихидаги даҳшатли қайтишлар: Муҳаммад Али, Форман, Кличко, Тайсон... 0 17:19Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум 0 16:58Даниил Медведев "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 16:37Ислам Махачев UFC'нинг янги қўлқоплари ҳақида: "Энди кўпроқ қон тўкилади" 0 16:16Конор билан бир оқшомда жанг қиладиган собиқ UFC чемпионининг янги рақиби эълон қилинди 0 15:55Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: "Ҳали вақти келмади" 0

11 июн 10:50
Янгиликлар

Кикбоксинг

“Жангоҳ”да кикбоксинг бўйича жанглар бўлиб ўтди

Теглар :  Кикбоксинг
Пойтахтимиздаги “Жангоҳ” спорт мажмуасида кикбоксинг бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.


“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда Ўзбекистон кикбоксинг федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан келган 400 нафарга яқин спортчи иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур чемпионат жорий йилнинг 1-9 август кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатига ўзига хос тайёргарлик ва саралаш вазифасини ўтаб берди.

“Ўзбекистон чемпионати ҳар қачонгидан ҳам қизиқарли бўлиб ўтди. Медаллар учун кураш жуда кескин руҳда бўлди. Вилоятларда кикбоксинг янги босқичга чиқиб бораётгани яққол кўзга ташланди. Терма жамоага янги номзодларни ўзимиз учун аниқлаб олдик. Ўз вазн тоифаларида ғолиб чиққан спортчилар энди Ҳиндистонда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришади”, ‑ деди Ўзбекистон кикбоксинг федерацияси раиси Шерзод Турсунохунов.

Энди бевосита натижаларга тўхталадиган бўлсак, лоу-кик ва фул-контакт йўналишари бўйича ўтказилган баҳслар анча қизиқарли ва муросасиз кечди. Икки кунлик натижаларга кўра, жамоалар ўртасида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилояти жамолари юқори натижларни қайд этишди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ҳомий ва ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва медаллари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг