UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39UFC 302: кард иштирокчилари, жангларнинг тўлиқ рўйхати 0 12:18Новак Жокович "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 11:57Расман! Хабиб Махачевнинг бурчагида бўладими деган саволга унинг ўзи жавоб берди 0 11:36Бугун Ўзбекистон Суперкубоги учун "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади 0 11:15Парвиз Насруллаев ҳам Қозоғистонда жанг қилади 0 10:54Бугун икки боксчимиз Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:33Ўзбекистон кубогининг биринчи кунги ғолиб ва совриндорлари + ФОТО 0 10:12Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ёки "Барселона" устози эмас! 0 09:51Хабиб Нурмагомедов UFC'га қайтиши мумкин 0 09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0 07:45Дзюдочиларимизнинг тоғли Бакурианидаги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти ФОТОРЕПОРТАЖ 0

24 сен 14:11
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Жиу-житсу устасининг қизи UFC камари учун ҳаракатни бошлади. У нафақат кучли, балки гўзал ҳамдир... + ФОТОГАЛEРEЯ

Теглар :  UFCМаккензи Дерн
Маккензи Дёрн — ҳозирги вақтдаги энг кучли ММА жангчиларидан бири.

27 ёшли жангчи машҳур жиу-житсу устаси Веллингтон Диаснинг қизи ҳисобланади. Шу сабабли ҳам унинг жанг услубида кураш асосий ўринни эгаллайди. Дёрн уч ёшидан бошлаб отаси билан машғулотлар олиб боради. Унинг зарбалари ҳам кучли ва хавфли, лекин ғалабаларининг барчасига оғритиш усули билан ёки очколар ҳисобига кўра эришган. 

Яқинда бўлиб ўтган UFC Fight Night 178 кечасида Маккензи яна бир бор қандай кучга эга эканлигини кўрсатиб қўйди. Асли бразилиялик бўлган қизалоқ тажрибали Ранда Маркосга қарши жанг қилди. Жангдан аввал канадалик Ранда ўзига юқори баҳо берди ва Маккензини кураш усули билан мағлуб этишга ваъда берди. Аммо... жангнинг биринчи сонияларидан бошлаб Дёрн олға борди ва бирин-кетин кучли зарбалар билан рақибасини «сийлади». Кейин Маккензи хавфли бўлган хай-кик зарбасини йўллади ва зарба тўғри Маркоснинг бошига етиб келди. Шундан сўнг эса 27 ёшли гўзал рақибасини партер ҳолатига солди ва биринчи раунднинг тўртинчи дақиқасида оғритувчи усул билан ғалаба қозонди.

Жанг якунида эса Маккензи Дёрн рақибасига миннатдорчилик билдириб қўйди. Бу ғалабадан сўнг Маккензининг октагондаги ғалабалари сони тўққизтага етди. Шулардан олтитасини оғритувчи усул билан эришган. Дёрн жанг вақтида рақибларини оёқ зарбаси билан ушлашга ҳаракат қилади ва кейин уларни партерда қийнайди. Бразилиялик спортчи фаолияти давомида фақатгина бир марта Аманда Рибасга имкониятни бой бериб қўйган. Лекин бу мағлубият ҳам унинг фойдасига ишлади. Сабаби мағлубиятдан сўнг Маккензи жисмоний ҳолатига алоҳида ишлашни бошлади ва чидамликни оширди. Дёрннинг фарзандли бўлиши эса унга яна битта плюс олиб келди. Чунки шундан сўнг Маккензи хоним вазн ташлашда умуман қийинчиликка учрамаяпти. Айни вақтда энг енгил вазн тоифасида 14-рақамда сараланган Маккензи Дёрн чемпионлик камари учун ҳаракатни бошлаб юборган. Нима бўлган тақдирда ҳам UFC гўзалига келажакдаги фаолиятига омад тилаб қоламиз.






Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг