UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

01 апр 20:54
Янгиликлар

Ўқ отиш

“Калибр” узоқ масофаларга ўқ отиш клуби ташкил этилди

Ушбу клуб Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан таъсис этилди.

Калибр клуби “Ватанпарвар” ташкилотининг Республика техник ва амалий спорт турлари маркази қошида ташкил этилган бўлиб, клубнинг асосий мақсади ов ва узоқ масофаларга ўқ отиш спорти ҳаваскорлари, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажриба алмашиш ҳамда республика ҳудудида узоқ масофаларга ўқ отишни оммалаштириш ҳисобланади.

Ушбу клубнинг асосий йўналишларидан бири Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси, Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар, жисмоний тарбия ва спорт субъектлари билан узоқ масофаларга ўқ отишни ривожлантириш бўйича ҳамкорликда ишларни олиб бориш ҳисобланади.

“Калибр” узоқ масофаларга ўқ отиш клуби Низомига мувофиқ, ушбу клубга фақатгина Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасига аъзо бўлган (қурол олиб юришга ҳақли) фуқаролар қабул қилинади.

Бирлашма ниқобланиш, жойга мослашиш, ориентирланиш, қийин шароитларда яшовчанлик борасидаги ўз тажриба ва кўникмаларини ҳарбий хизматчиларга ўргатиш бўйича маҳорат дарслари ўтиб бориши белгиланган.

Шу билан бирга, эндиликда клуб аъзолари, ҳарбий хизматчилар иштирокида қийин шароитларга мослашган ҳолда узоқ масофаларга ўқ отиш бўйича мусобақалар ўтказиб борилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг