UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

14 дек 15:35
Янгиликлар

Камондан отиш, Париж-2024

Камондан отиш бўйича Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган илк ўзбекистонлик: "Жамоавий йўналишда ҳам лицензия қўлга киритмоқчимиз"

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зиёдахон Абдусатторова Таиландда ўтган Париж-2024 лицензион турнирида муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз учун тарихда мазкур спорт турида биринчи Олимпиада йўлланмасини тақдим қилгани ёдингизда.

Бу натижа билан Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси қатнашадиган спорт турларининг географияси яна биттага кўпаядиган бўлди. МОҚ матбуот хизмати Таиланддан тарихий натижа билан қайтган спортчимиз билан қисқа суҳбат уюштирди.

– Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик биринчи камончи бўлиш таассуротлари қандай экан?

– Олимпиадаларда камондан отиш спортида юртимиз шарафини биринчи бўлиб ҳимоя қилиш мен учун катта бахт. Бунинг ҳиссиётларини сўз билан таърифлаб бера олмаяпман. Бу спортимиз, қолаверса, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси учун жуда муҳим ва қувончли воқелик бўлди. Ишонаманки, бундай йирик натижалар мамлакатимизда камондан отиш спорти янада ривожланишига оз бўлса ҳам ҳисса қўшади.

– Фаолиятингиздаги энг муҳим ўқ узиш олдидан хаёлингиздан нималар ўтди?

– Мен учун барча узилган ўқлар жуда муҳим. Таиландда ҳал қилувчи палладаги ўқ улардан бири. Ўқ узишдан олдин хаёлим фақат қоқ марказни нишонлаш ва қандай бўлмасин, 10 очколик айланани пойлаш эди. Буни уддалай олганимдан хурсандман.



– Минимум вазифа бажарилди. Энди олдинга қўйилган вазифа қандай?

– Олдимизда ҳали катта мақсадлар бор. Биз учун лицензион давр якунлангани йўқ. Келаси йил жамоавий йўналишда ҳам Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш ва Париждан медал билан қайтиш учун бор кучимизни ишга соламиз.

– Олимпиадани қандай тасаввур қиляпсиз?

– Париж-2024 Олимпиадасини кўтаринки руҳда ўтадиган, ёрқин хотираларга тўла, ўз спортида дунёнинг энг зўрлари беллашадиган, асосийси, Ўзбекистон делегацияси учун чиройли ғалабаларга бой мусобақа бўлади, дея тасаввур қиляпман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг