UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Эрик тен Хаг "МЮ"нинг ривожланишига нима тўсқинлик қилаётганини айтди 0 19:06Жервонта Дэвис Ломаченкога қарши жанг қилмоқчи 0 18:45Хоакин Бакли асосий мақсади Нурсултон Рўзибоевни нокаут қилиш бўлганини айтди 0 18:24Боб Арум Ломаченконинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 18:03"Лейпциг" ҳужумчиси "Милан"га ўтишга рози 0 17:42Элина Свитолинанинг Римдаги юриши давом этади 0 17:21Хоакин Бакли Нурсултон Рўзибоевни мағлуб этганидан кейин Конор Макгрегорни жангга чорлади 0 17:00Конор Макргегорнинг жамоадоши бўлган ҳамюртимиз Қозоғистонда жанг қилди 0 16:39"Реал" "Ливерпуль" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи 0 16:18Нурсултон Рўзибоев жанг қилган UFC турнирига қанча мухлис ташриф буюргани маълум бўлди 0 15:57Янгиланган IJF рейтингида ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ўрни қандай? 0 15:36UFC жангчиси Париж-2024 Олимпия машъаласини кўтаради 0 15:26Париж-2024: Спорт курашларида неча нафар спортчи билан қатнашамиз? 0 15:15"Барселона" Рональд Араухога нарх белгилади 0 14:54Григор Димитров Рим "Мастерс" 1/8 финалига йўл олди 0

04 апр 17:21
Янгиликлар

Шахмат

Канадада шахмат титанлари ўртасида Даъвогарлар турнири старт олмоқда

Теглар :  Candidates Tournament 2024
Бугун Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун Candidates Tournament 2024 турнири бошланади.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ушбу мусобақада 8 нафардан шахмат юлдузлари жаҳон тожи учун даъвогар номини аниқлаб бериш учун ўзаро дона суришади. Эркаклар ўртасидаги турнирда америкаликлар Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, ҳинд гроссмейстерлари Сантош Гужрати, Гукеш Доммараджу, Рамешбабу Праггнанадҳа, озарбайжонлик Нижат Абасов, франциялик Алиреза Фирузжа ҳамда FIDE байроғи остида қатнашаётган Ян Непомняший баҳс олиб боради. 

Аёл шахматчилар мусобақасида эса хитойликлар Тинг Жиэ Лей, Тан Жонгю, ҳиндистонликлар Хампи Конеру, Вайшали Рамешбабу, украиналик Анна Музичук, болгариялик Нургюл Салимова FIDE байроғи остида иштирок этадиган Александра Горячкина ва Катерина Лагно тож даъвогарини аниқлаб беришади. 

Candidates Tournament 2024 турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 еврони ташкил этади. Умумий суммадан 500 минг доллари эркаклар, 250 минги эса аёллар ўртасидаги турнирга тегишли бўлади. Яъни, эркак шахматчилар мукофот пулини аёлларга қараганда икки барабар кўпроқ олишади. Эркакларда ғолиб 48 000, аёллар эса 24 000 еврони қўлга киритади.  


Candidates Tournament 2024. 1-тур жуфтликлари (Эркаклар)

Фабиано Каруана (АҚШ, 2803) - Ҳикару Накамура (АҚШ, 2789)

Нижат Абасов (Озарбайжон, 2632) - Ян Непомняший (FIDE, 2758)

Алиреза Фирузжа (Франция, 2760) - Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2747)

Гукеш (Ҳиндистон, 2743) - Видит Сантош (Ҳиндистон, 2727)


Candidates Tournament 2024. 1-тур жуфтликлари (Аёллар)

Александра Горячкина (FIDE, 2553) - Катерина Лагно (FIDE, 2542)

Анна Музичук (Украина, 2520) - Нургюл Салимова (Болгария, 2432)

Лей Тинг Жиэ (Хитой, 2550) - Тан Жонг Ю (Хитой, 2521)

Вайшали Рамешбабу (Ҳиндистон, 2475) - Ҳампи Конеру (Ҳиндистон, 2546)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг