UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0

22 фев 11:21
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз Фужайрадаги турнирда муваффақиятли қатнашишди + ФОТО

Теглар :  Каратэ WKF
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида каратэ WKF бўйича "International Karate Open" халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада 35 давлатдан жами 1700 нафар ёшлар, ўсмирлар ва катталар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Каратэ бўйича тажрибали мураббий Шохрух Жўраев бошчилигида спорт делегациямиз мазкур халқаро мусобақада иштирок этиб, 3 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритди.

Жумладан, Тошкент шаҳри спортчиларидан Али Бахтиёров якка кумитэ бахсларида (10-11 ёшлилар, +30 кг.) биринчи ўринни қўлга киритди. Якка ката баҳсларида (12-13 ёшлилар)  Умаржон Каримов барча рақибларини енгиб, олтин медаль соҳибига айланди. 

Шунингдек, мусобақада Тошкент вилояти спортчилари ҳам муваффақиятга эришди. Хусусан, Тошкент тумани спорт мактаби ва "Келес каратэ" клуби мураббийи Дилшод Юсупов бошчилигида спортчиларимиздан Азизбек Исломбеков (-60 кг. +18 ёшлилар) олтин медалга сазовор бўлди. Жўрабек Алибеков (14-15 ёшлилар, -52 кг.) бронза медалига эга чиқди.

Кеча Тошкент тумани ҳокимлигида мураббий Дилшод Юсупов ва унинг чемпион шогирдларини туман ҳокими Одилхон Рустамов ва сектор раҳбарлари табриклаб, мамлакатимиз обрўсини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилаётгани ва жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссалари учун ташаккур билдиришди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг