UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

17 окт 15:19
Янгиликлар

Каратэ

Каратэчиларимиз Токиодаги «Premier League» мусобақасидан бронза медали билан қайтишди

Теглар :  Каратэ
Япониянинг Токио шаҳрида каратэ бўйича «Premier League» сериясига кирувчи нуфузли мусобақа ниҳоясига етди.

Баҳсларда иштирок этган спортчиларимиз юртимизга битта бронза медали билан қайтиб келишди. Бу ҳақида Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мусобақада -67 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Узоқов Франция, Австрия, Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратди. Ярим финалда эса туркиялик рақибга имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун жангларда Украина ва Франция каратэчиларидан устун келди ва бронза медали эгасига айланди.

Нуфузли турнир ғолиблигига асосий даъвогар саналган ҳамюртимиз, 2017 йилда жаҳоннинг энг яхши каратэчиси сифатида эътироф этилган Садриддин Сайматов аввалига гонконглик рақибини мутлақ устунлик билан мағлуб этганди. Иккинчи босқичда франциялик рақибга қарши ўтказилган баҳсда эса у жароҳат олди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Баҳсларда қатнашган Санжар Абдукаримов, Дастонбек Атаболаев, Бахринисо Бабаева, Барно Мирзаева каби каратэчиларимиз совриндорлар қаторидан ўрин олмаган бўлсаларда, якунда ўзлари учун муҳим бўлган рейтинг очколарини ишлаб олдилар. Ушбу рейтинг очколар орқали спортчилар Токио 2020 Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритишлари мумкин бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг