UZ

Сўнгги янгиликлар

20:49Қаршида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 20:28Дмитрий Бивол: "Ҳозир Бетербиевни унутиб туришим лозим" 0 20:07Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди 0 19:46"Ролан Гаррос". Даниэль Коллинз муваффақиятли старт олди 0 19:25Ислам Махачев: "Порье билан жангим тўлиқ давом этмайди" 0 19:04Дунёнинг 7-ракеткаси қаторасига иккинчи йил ҳам "Ролан Гаррос"ни 1-даврадаёқ тарк этди 0 18:43Анчелотти Лига 1`да 9-ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин 0 18:22Зарруҳ Адашев Хабиб Нурмагомедовга мурожаат қилди + ФОТО 0 18:01Вазирликда икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди 0 17:40МУТОЛАА УЧУН: Бокс тарихидаги даҳшатли қайтишлар: Муҳаммад Али, Форман, Кличко, Тайсон... 0 17:19Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум 0 16:58Даниил Медведев "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 16:37Ислам Махачев UFC'нинг янги қўлқоплари ҳақида: "Энди кўпроқ қон тўкилади" 0 16:16Конор билан бир оқшомда жанг қиладиган собиқ UFC чемпионининг янги рақиби эълон қилинди 0 15:55Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: "Ҳали вақти келмади" 0

09 фев 13:38
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Комилжон Тўхтаев Олимпиаданинг очилиш маросими, медаль учун оз иш қилингани ва рақобат ҳақида

Хабарингиз бор, Пекинда бўлиб ўтаётган Қишки олимпиадада ватанимиз шарафини Комилжон Тўхтаев ҳимоя қилмоқда.

У ўз иштирокини 13 февраль санасида гигант слаломда бошлайди. Муҳбиримиз спортчи билан суҳбат уюштиришга муваффақ бўлди.


- Комилжон, очилиш маросимидан олган таассуротларингиз билан ўртоқлаша оласизми?

- Маросим жуда яхши ўтди. Таассуротлар юқори даражада. Мен учун энг шарафлиси, юртимиз байроғини олиб ўтганим бўлди. Яна бундан ташқари, очилиш маросимида президент Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашди. Стадионга чиққанимда жуда ҳаяжонландим, байроғимизга узоқ тикилиб турдим. Байроқ чалкашиб кетиши мумкинлигидан ҳавотирда эдим. Ҳаммаси тугагач, масъулият юки тушди ва маросимдан завқ олдим.

- Сиз учун бу иккинчи Олимпиада. Пхёнчхан ва Пекиндаги ташкилотчилик ўртасидаги фарқ нимада?

- Бу ерда анча қулайроқ. Биз ҳозир Пекинда эмас, учга бўлинган олимпия шаҳарчасидамиз. Ва бизнинг шаҳарчамиз мусобақаларимиз бўлиб ўтадиган тоғнинг этагида жойлашган. Пхёнчханда унча узоқ бўлмасада, чанғи хонамизга бориш учун автобусга чиқишга мажбур бўлар эдик. Чанғига келадиган бўлсак, бу борада Хитойда қулайроқ, менга бу ёқади.

- Ушбу олимпиадада медаль ҳақида гапириш қанчалик ўринли?

- Мен сизга шундай жавоб бераман: делегация бир нафар спортчи билан келганида, олимпия медалини олиш имконияти қандай бўлиши мумкин? Қирқ, эллик ёки юз нафар спортчиси бор мамлакатлар билан солиштирганда, албатта, бу мамлакатларда медаллар учун имконият кўпроқ бўлади.


- Мақсадингиз барча осиёлик спортчилардан юқорироқ даражага чиқиш эканлигини айтдингиз. Биз яқин келажакда ушбу спорт тури бўйича жаҳон етакчилари — австрияликлар ва америкаликлар билан рақобатлаша оламизми?

- Айни вақтда барча осиёликларни ютиш яхши натижа бўларди. Японлар, корейслар жуда кучли. Улар ҳозир қитъа етакчилари. Савол бошқачароқ: мамлакатимиз бу спорт учун маблағ ажратишга тайёрми? Айни пайтда халқаро мусобақалар учун ҳар доим ҳам пул топа олмаяпмиз. Кўпинча мен машғулотларга ва турнирларда қатнашишга ўз пулимни сарфлайман. Мен кўп пулимни сарфлаб бўлдим. Оилам ёрдам берди. Ҳозирча ҳақиқат шундаки, чанғи спорти учун маблағ ажратилмаган. Биз эса спортчилар билан эмас, балки давлатлар билан рақобатлашамиз.

Кимдир сўраши мумкин, Олимпия медалининг қиймати қанча? У жуда қиммат. Аммо Олимпиада медали учун етарли даражада иш қилмадик. Яқинда бизга машғулотлар ўтказиш учун бир неча ойга пул беришди. Бундай гап йўқ эди: "мана сизга бир йилга пул. Олимпиадага тайёргарлик кўринг ва машғулот ўтказинг". Яна бир нарса борки, дунёда ҳеч қандай пул билан, ҳатто бир йиллик тайёргарлик билан ҳам Олимпиада медалини қўлга киритиб бўлмайди. Бу кулгули. Ва энди австрияликлар ва америкаликлар билан рақобатлашиш ҳақидаги масалага ўрин йўқ. 

Айни пайтда менда тайёргарлик базаси бор. Мен ҳам италияликлар билан икки йиллик машғулотлар давомида ўсдим. Агар ковид бўлмаганда, албатта, машғулотлар даражаси умуман бошқача бўлар эди. Италияликлар билан бир мавсум шуғулландим, иккинчисида эса Европага бора олмадим. Ва мен 1,5 йил давомида тўлиқ тайёргарлик кўрмаганман. Биз эса етакчилар билан рақобатлаша оламиз. Биз бир жойда туришимиз шарт эмас ва балки биз етакчилар билан рақобатлаша оладиган орзулар жамоасини яратишимиз мумкин. Аммо бу шундай саволки, сиз дарҳол жавоб бера олмайсиз.


- Олимпиадага Италияда тайёргарлик кўрган эдингиз. Айни пайтда юртимизда тайёрланиш учун шароит борми?

- Шароитларимиз билан Олимпиада медаллари учун жаҳон миқёсида кураша олмаймиз. Уйда жисмоний базани яхши тайёрлай оламиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича ишлаш учун шароитлар мавжуд. Ёзги ўйинларда яхши спортчиларимиз бор, уларнинг машғулотлар базасида жисмоний томонлама тайёрлана оламиз.


Евдоким Раимов суҳбатлашди

Диёр Мавлонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
09 фев 18:06:56
Vista 1981
Omadini bersin Komiljonni
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг