UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов иштирокида янги мавсум учун асосий либосини намойиш этди + ФОТО 0 08:14Разамбек Жамалов — Олимпиада, Бекзод Абдураҳмонов ва бошқа мавзуларда гапирди 0 07:53Нурсултон Рўзибоев UFC'даги кейинги жангини қайси ойда ўтказишини айтди 0 07:32Қозоғистон дзюдо федерацияси Париж Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 07:12"Қизил фурия"нинг Евро-2024 учун якуний қайдномаси аниқ! 0 21:30Барча жанглар ўз кучида! UFC Луисвилл турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида иштирок этди 0 20:57Разамбек Жамалов Будапешт турнири ғолибига айланди! Бекзод Абдураҳмонов эса... 1 19:50Майк Тайсон ва Жейк Пол жангининг янги санаси эълон қилинди + ПОСТЕР 0 19:32Мавлуд Тифиевнинг реванш жангни биринчи раунддаёқ якунланди 0 19:05Париж-2024 олдидан: Бибосинов ва Пангал билан эҳтимолий жанглар ва бошқа "эски танишлар". Ҳасанбой Дўсматовга олтин учун кимлар ҳалал бериши мумкин? 0 18:39Адарабиойо фаолиятини "Челси"да давом эттиради 0 18:26Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги қурилган сув спорти саройига борди. Президент у ерда лицензиант спортчилар билан суҳбатлашди 0 18:18IBA президенти Кремлёв: "ХОҚни аҳмоқлар эгаллаб олган" 0 17:55Соболенко "Ролан Гаррос" якунларига кўра иккинчи ракетка мақомидан маҳрум бўлади 0 17:32Хабибга Фаластиндаги урушни тўхтатишни ваъда қилган Дональд Трамп спортчи ҳақида гапирди 0

19 фев 10:37
Янгиликлар

Теннис, Бошқалар, Болалар спорти

Кучлилар аниқланди, навбат баскетболга+ФОТО

Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли “Сўғдиёна” спорт мажмуаси ҳамда Навоий давлат кончилик институти қошидаги иккинчи Навоий академик лицейи спорт залида “Баркамол авлод спорт жамоалари” дастуридан ўрин олган спортнинг бадминтон ва стол тенниси турлари бўйича Республика финал босқичи бўлиб ўтди.

“Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан ва қатор мутассади ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасидаги мазкур бадминтон ва стол тенниси спорт турлари бўйича IV босқичли “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақаларининг Республика финал беллашувларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

“Сўғдиёна” спорт мажмуасида бўлиб ўтган стол тенниси баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 28 нафар спортчи-ўқувчи икки кун давомида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. 

Мусобақа давомида Тошкент шаҳри, Тошкент ва Хоразм вилоятлари жамоаларининг устунлиги яқққол сезилиб турди. Беллашувнинг якуний натижаларига кўра, ўғил болалар ўртасида Руслан Ҳамзаев (Тошкент в.) биринчи, Муҳаммад Ўктамбоев (Хоразм) иккинчи, Дониёр Маҳкамов (Тошкент ш.) учинчи ўринни банд этди. 

Қизлар ўртасида Комила Холиқова (Тошкент в.) биринчи, Мадинабону Маткаримова (Хоразм) иккинчи, Роза Хаджиева (Тошкент в.) учинчи ўринларни эгаллади. 

Навоий давлат кончилик институти қошидаги 2- Навоий академик лицейи спорт залида ўтган бадминтон баҳсларида ҳам барча ҳудудлардан келган 28 нафар ўғил-қиз шоҳсупадан ўрин олиш мақсадида бор имкониятларини ишга солишди. 

Мусобақа якунида қуйдаги спортчи-ўқувчилар кучли учликдан жой олишди:

Ўғил болалар: 1. Темур Тўрахонов (Тошкент ш.), 2. Санжар Бобоқулов (Навоий), 3. Билолиддин Қўчқоров (Андижон).

Қизлар: 1. Ширин Шавкатова (Тошкент ш.), 2. Зайнаб Қодирова (Навоий), 3. Моҳигул Каримова (Андижон).

Ҳар иккала спорт тури бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлангач, «Суғдиёна» спорт мажмуасида тантанали тарзда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шохсупадан жой олган ўқувчилар Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидандиплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Эслатиб ўтамиз, “Баркамол авлод спорт жамоалари” дастуридан ўрин олган навбатдаги финал босқичи жорий йилнинг кейинги ойида Бухоро вилоятида бўлиб ўтади. Унда жамоалар баскетбол бўйича куч синашишади. Айни пайтда ушбу спорт туридан саралаш босқичлари давом этмоқда.

Илҳом Раҳмонов тайёрлади


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг