UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Дана Уайт Фергюсон ҳақида: "Умид қиламанки, Тони фаолиятини якунлайди" 0 15:53"Мен тарихдаги энг зўр яримоғир вазнлиман" - Доминик Рейес 0 15:29Йўғе?! "Реал" 2025 йилги клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этмоқчи эмас 0 15:08UFC раҳбарияти Шавкат Раҳмоновга собиқ чемпион билан жангни режа қилган экан 0 14:45"Реал" Карлос Алькаразни чемпионлик билан табриклади 0 14:23Райан Гарсия ҳибсга олинганидан сўнг илк фикрларини билдирди 0 14:01Шон О’Мэлли Нурмагомедов - Сэндхаген жангининг ўтказилишига ишонмаяпти 0 13:40Саккиз карра Олимпиада чемпиони Усэйн Болт жароҳат олди, уни замбилда олиб чиқиб кетишди + ФОТО 0 13:19Эрон - Ўзбекистон ўйинида "Сепахон" - ОКМК (9:0) учрашувини бошқарган ҳакам ишлайди 0 12:58UFC раҳбари Тони Фергюсоннинг промоушендаги келажаги ҳақида гапирди 0 12:37Дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хорватияга жўнаб кетди 0 12:16АҚШнинг Олимпиада учун таркиби маълум. Баҳодир Жалолов вазнида "зарбасиз" Жошуа! 0 11:55"Рома" раҳбари АПЛ жамоасини сотиб олиши мумкин 0 11:34Ёқимтой Эмма Радукану миллиардернинг "борт"ини берди 0 11:13Олимжон Назаровнинг вазнидаги жаҳон чемпионида допинг аниқланди 0

20 апр 13:46
Янгиликлар

Кураш

Кураш федерацияси ҳакамлар ва мураббийлар учун ўқув-амалий семинари ташкил этди ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимизда Ўзбекистон Кураш федерациясининг республикада фаолият олиб бораётган ҳакамлар, мураббийлар ҳамда ижрочи директорлари иштирокида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар кураш федерациялари ижрочи директорлари, ҳакамлар ҳайъати раислари, мураббийлар, жами 80 нафардан зиёд иштирокчи қатнашмоқда.  

Семинардан кўзланган асосий мақсад давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4881-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда курашни умумхалқ ҳаракатига айлантириш, оммалаштириш, ривожлантириш, уни дунёга янада кенг танитиш, умумжаҳон дурдонасига айлантиришдир.

Ушбу тарихий қарорда белгиланганидек, соҳани малакали кадрлар, тренерлар ва ҳакамларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, уларни тайёрлашга бўлган эътиборни янада кучайтириш.

21 апрелга қадар давом этиши кутилаётган семинарга ташриф буюрган мураббий ва ҳакамлар учун халқаро кураш асосчиси Комил Юсупов амалий машғулотлар ўтадилар. Қоидаларга киритилган атамалар ҳамда курашни еттита усуллари уларни турларга бўлиниши ҳақида маълумотлар берилади.

Шунингдек, федерацияларда ижро интизомини кучайтириш, республикада фаолият олиб бораётган ҳакамлар фаолиятини такомиллаштириш бу орқали кураш мусобақаларини одилона ўтишини таъминлаш, мураббий ва ҳакамларнинг одоб-аҳлоқ масалалари ҳам муҳокама этилди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг